Абу Муслим
Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда. Журналистлар «жаҳаннам» ҳақида гапиряпти. Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда, хабар қилади журналистлар воқеа жойидан. ОАВ вакиллари эса, ҳозир Ниццада юз бераётган «жаҳаннам» ҳақида гапирмоқда. «Яна кесилган бошлар» - шундай изоҳлади фожиали вазиятни тележурналист Евгений Попов.
"ЖССТ тадқиқотларидан бири саросимага солиб қўйди: коронавирусга чалинганлар орасида ўлим даражаси кутилганидан анча кам эканми? Бу хато фикри", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
Чеченистон Муфтийси ва республика раҳбарининг маслаҳатчиси саналган Салоҳ Ҳожи Межиев Франция президенти Эмманюэл Макронни «биринчи рақамли террорчи» ва «барча мусулмонлар душмани» деб атади. Унинг баёноти Чеченистон мусулмонлари диний идораси инстаграм саҳифасида эълон қилинди.
Президент Макрондан сўнг Франция ички ишлар вазири Дарманен ҳам ўзининг исломга ва мусулмонларга нисбатан нафратини тан олди. Вазирнинг айтишича, у магазинларда ҳалол маҳсулотлар алоҳида сотиладиган бўлимлар борлигидан ҳайратда қолган…
Ўз навбатида, Еврокомиссия биронта ислом мамлакати ҳозирча Франция товарларига бойкот жорий қилмаганлигини айтди. "Францияда "турк товарларини сотиб олманг" деганидек, мен ҳам ўз миллатимга мурожаат киламан. Француз товарларини сотиб олманг", - деди президент Анқарада сўзга чиққан вактида.
Парижнинг қоқ марказида, Эйфел минорасининг ёнгинасида икки мусулмон аёлга бир неча марта пичоқ уриб кетилди. Бу ўқувчиларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатураларни кўрсатган бир география ўқитувчиси бошидан жудо қилинганидан кейин Парижда кўтарилган зиддиятлар шароитида рўй берди.
Франция мусулмонлар ташкилоти раҳбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатурлар билан боғлиқ вазиятга ўз муносабатини билдириб, ўлдирилган ўқитувчини қаҳрамон деб атади. Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбари Муҳаммад Муссавийнинг сўзларига кўра, мамлакат мусулмонлари «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хотирасини таҳқирлаш» саналган Самюэл Патининг ўлдирилишидан «даҳшатда ва чуқур хижолатда».
Франция Ташқи ишлар вазирлиги айрим мусулмон давлатлар француз маҳсулотларига нисбатан эълон қилган бойкотга даъватларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Вазирлик бундай ҳаракатларни бефойда деб атади.
РКК Сурия қаноти жангарилари Дейр эз-Зор вилояти аҳолисини ўққа тутди. РКК Сурия қаноти [YPG] жангарилари Франция президенти Эммануэл Макроннинг исламофоб баёнотларига қарши Шарқий Суриянинг Дейр эз-Зор вилоятидаги норозилик намойиши иштирокчиларига қарата ўт очди.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Европа "фашист менталитети"ни намоён этмоқда ва у исломофобиядан иложи борича тезроқ қутулиши керак. Эрдўғаннинг бу сўзларига Берлиндаги масжидга уюштирилган полиция рейди сабаб бўлди.
Имрон Хон: ҳақиқий сиёсатчи жамоатчиликни бирлаштириш ва жисплаштириш омили бўлиб хизмат қилиши керак. Покистон Бош вазири Имрон Хон Франция президенти Эммануэл Макроннинг Исломга қарши чиқишларини танқид қилди.
Францияда бўлаётган воқеалар борган сари СССРда Кировнинг ўлдирилишига ёки учинчи Рейхдаги Рейхстагга ўт қўйилиши ва унинг ортидан келган воқеаларга ўхшаб кетмоқда.