close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исломга қарши – Макрон Францияни Хитойнинг йўлидан бошлаб бормоқда

Францияда бўлаётган воқеалар борган сари СССРда Кировнинг ўлдирилишига ёки учинчи Рейхдаги Рейхстагга ўт қўйилиши ва унинг ортидан келган воқеаларга ўхшаб кетмоқда.

Умуман олганда, Эммануэл Макрон ўша бебахт ҳазилкаш ўқитувчининг ўлдирилишидан олдин таклиф қилган ва бунга яхшигина баҳона бўлган ҳолат – бутун Франция бўйлаб Ислом жамиятига қирғин солиш рўй бермоқдаки, буни Америкадаги эгизак осмонўпар биноларга ҳужум ёки Москвадаги уйларнинг портлаши ва чечен диаспорасининг овоза бўлган террористик ҳужумлари оқибатлари билан таққослаш мумкин.
Ўнлаб ҳибсга олинганлар ва сўроқ қилинганлар, юзлаб депортацияга тайёрланган шахслардан ташқари, 51 та (!) исломий ташкилот, жумладан, "Францияда исломофобияга қарши жамоа"ни расмий тақиқлаш масаласи ҳам кўтарилган.
Ифлос, ярамас карикатураларни танқид қилганлар ҳам ҳибсга олинди – таъкидлаш жоизки, гап нафақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвири ҳақида, балки, ҳатто энг ношуд одамга нисбатан ҳам номақбул бўлган энг ахлоқсиз расмлар ҳақида боради. Бошқа сўзлар билан айтганда, бу одамлар ҳеч кимга таҳдид солмаган ёки ҳеч қандай жазолашга даъват қилмаган ва аслида шунчаки ўз фикрини ифода этгани учун ҳибсга олинди – мана Макрон томонидан мақталган "сўз эркинлиги".
Бу одамларни рўй берган қотиллик учун жавобгар қилишга ҳаракат килишмоқда, гарчи, бу фитна кампаниясининг асосий қўзғатувчиларини четга суриб қўйиб, бунда қотиллик ташкилотчилари ва ижрочиларидан ташқари биринчи навбатда ўз хизмат лавозимига яроқсиз бўлган француз полициясини айблаш керак. Зеро, маълум бўлишича, бу ўқитувчига қилинган таҳдидлар ҳақида полицияга олдиндан маълумот берилган ва қотиллик содир этилган куни қотиллиги тахмин қилинган шахс куни билан мактаб атрофида айланиб юриб, ўқувчиларидан бу ўқитувчи ҳақида сўрагани ҳам маълум бўлган. Яъни, уни ҳимоя қилиш чораларини кўриш учун барча асосларга эга бўлган полиция буни қила олмади. Ёки истамадими? Хўш, унда ким айбдор - ўз вазифасини бажармаганларми ёки биронта ноқонуний нарсага даъват қилмасдан ўзининг танқид қилиш ҳуқуқидан фойдаланганларми?
Шу аснода Макроннинг Владимир Путинга мурожаат қилиб, Франция ички ишлар вазирини россиялик ҳамкасблари қабул қилиши ва экстремизмга қарши қандай курашиш кераклигини ўргатишни сўрагани бежиз эмас. Лекин мусулмон блоггерлар аллақачон киноя билан ишора қилган каби, майдалашиб ўтиришнинг нима кераги бор – Франция ички ишлар вазирини бира тўла Уйғуристонда Хитой тажрибасини ўрганишга юбориш кермакмасмикан?
Афтидан, у - Жеральд Дарманен - бунга аллақачон тайёр. Зеро, ислом ташкилотларига қилинган ҳамла қилишдан ташқари, у Франция дўконларида ҳалол маҳсулотлар жойлаштирилган бўлим ва жавонлар бўлиши номақбул эканини айтган. Бу эса, мантиқан, Хитойда қайта таълим лагерларида бўлгани каби, мусулмонларни чўчқа гўшти билан боқиш ёки спиртли ичимликлар ичириш учун бир қадамдир.
Баъзилар, бизни муболаға қилаётган ва Франция ҳукуматининг мақсади фақат экстремизмнинг олдини олиш ва ўз мамлакатида сўз эркинлигини ҳимоя қилишдир, деб айтиши мумкин. Агар Макрон ва мусулмонлар орасидаги ягона жиддий муаммо карикатуралар масаласи бўлганида эди, бу далил қабул қилиниши мумкин эди. Лекин бундай эмас - биз бир неча марта ҳукумат аъзолари ва Макрон партиядошлари француз талабалар ўз вакили сифатида танлаган, ҳижобли, дарвоқе, француз аёлнинг француз парламентига ташрифи туфайли жанжаллар уюштиргани ҳақида ёзгандик.
Ҳижобга қарши кураш, ҳозир бошланган эмас, лекин ҳозир бошланган қулай фурсатлардан сўнг янги босқичга кўтарилган ҳалол маҳсулотларга қарши кураш - буларнинг барчаси экстремизм ва терроризмга қарши курашга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу Макроннинг ишонч билан олиб бораётган Хитой йўлидир.
Лекин бу французларнинг ўзини қаерга олиб келади? Ахир, Макрон энди қабул қилишни истаётган Хитой ва Россия тажрибаси, бир гуруҳнинг оммавий раившда бостирилиши у билан чекланиб қолмаслигини, эртами-кечми жамиятнинг қолган қисмига тарқалиши ва жамоат тартибини ўзгартиришга олиб келишини кўрсатади.
Мисол учун, агар ҳалол маҳсулотлар йўқолса, саботли мусулмонлар вегетарианча овқатланишга ўтиши мумкин. Шунда нима бўлади? Француз-вегетарианлар фойдаланадиган вегетариан бўлимлари ва жавонларига қарши кураш бошланадими? Агар ҳижоб тақиқланса, бандана ёки шарф билан берет тақиш мумкин – уларни ҳам тақиқлашадими? Шундай бўлади ҳам. Бу Хитойда хитойликларнинг ўзи учун нимага олиб келишини кўрдик – «ижтимоий кредит» кўринишида фуқаролар устидан ёппасига назорат, ҳамма жойда камералар ёрдамида одамлар юзини таниб олиш, уларнинг ҳаракатларини кузатиб бориш, шунингдек, мажбурий давлат мафкураси билан одамларнинг «миясини ювиш»га олиб келади.
Тўғрисини айтганда, буларнинг барчаси аста-секин Францияда ҳақиқатга айлана бошлагани ҳам бежиз эмас. Биз бир неча марта ёзганимиз каби, прото-коммунистик мафкура ва барча фуқароларни кейинчалик ундан рус ва хитой коммунистлари илҳомланиб, ўзида жорий қилган  республика маъбудига мажбурий сиғинишга қадар бирлаштириш амалиёти биринчи бўлиб айнан шу мамлакатда пайдо бўлган. Бугун эса француз истеблишменти ушбу сиёсий анъанага содиқ қолган шу режимларга интилишини кўрмоқдамиз.
"Тасодифми? Бундай деб ўйламаймиз".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase