Абу Муслим
Замонавий биотехнологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар диний уламолар олдига бир қатор саволлар қўйди. Американинг Advanced Cell Technology (ACT) компанияси одам эмбрионидан клон олишга эришганидан сўнг жаҳон матбуоти саҳифаларида шундоқ ҳам кучли бўлган баҳс-мунозаралар янада кучайди. Бу ҳодиса, журналистларнинг таъкидлашича, 2001 йил 25 ноябрда рўй берган, ОАВда ёритиб бериш бўйича ҳаттоки Афғонистон урушига ҳам рақобатчи бўлди.
Ироқ ҳукумати «Ислом давлати» халқаро террорчи гуруҳ жангарилари томонидан вайрон қилинган насронийлар ибодатхоналарини тиклаш бўйича кенг кўламли дастурини амалга оширишни бошлади. Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб ИШИД назорати остида бўлган ёки жиддий зарар етказилган ўнлаб черковлар қайта таъмирланади ёки тикланади.
2014 йилан бошлаб, бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишга ҳаракат қилган ҳолда камида 56,8 минг муҳожир ҳалок бўлган ёки дом-дараксиз йўқолган. Бу ҳақида Associated Press агентлиги ўзининг текширув натижаларига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.
Россиядаги ислом ҳалол стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар энг йирик кўргазмаси Моcквадаги ВДНХ 75-павильонида 1-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. "Бу йилнинг марказий мавзуси - "Россиянинг халқаро бозордаги имконияталри". Moscow Halal Expo 2018 анъанавий равишда Россия муфтийлар Кенгаши, Москва ҳукумати, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар кўмагида бўлиб ўтади.
Швейцария саудиялик журналист Жамол Хашукджининг Истанбулдаги қироллик консулхонасида ўлдирилиши муносабати билан хавотир билдирган ҳолда Саудия Арабистонига қурол-яроғлар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришни тўхтатди. Иқтисодий ишлар бўйича департамент матбуот котиби Фабиан Майенфиш чорашнба куни AFP агентлигига хабар қилишича, Берн воқеалар ривожини кузатиб боради ва келажакда ўз қарорини бекор қилиши мумкин.
«Толибон» халқаро террорчилар гуруҳи Афғонистоннинг тобора кўплаб ҳудудини ишғол қилишда давом этмоқда. Афғонистонни тиклаш бўйича махсус бош инспектор Джон Сопконинг ҳисоботига кўра, ҳозирда толиблар 2001 йилдан бошлаб ҳисоблаганда мамлакат ҳудудининг энг катта қисмини назорат қилмоқда.
Жанубий Корея Олий суди диний сабабларга кўра армияда хизмат қилишдан бош тортишни қонунийлаштирди. Эълон қилинган қарорда, хусусан, қайд этилишича: «диний сабаблар асосида армияда хизмат қилишдан бош тортганлик учун жазолаш конституцияга зид ҳисобланади, чунки шахснинг виждон эркинлигини бузади ва бошқа асосий эркинликларини хавф остига қўяди».
АҚШ «Ислом давлати» халқаро террорчилар гуруҳи жангариларига қурол-яроғ етказиб берган ва бунинг эвазига олтин ва тарихий артефактлар олган. Бу ҳақида араб тилидаги ҳужжатга ва Курдистон ишчи партиясининг қурол-яроғ етказиб беришда иштирок этган манбасига ҳавола қилган ҳолда Туркиянинг Yeni Safak нашриёти хабар беради.
Нигериянинг Борно штатида 200 нафар террорчидан иборат қуролланган гуруҳ бир нечта аҳоли пунктига ҳужум уюштириши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди. Кофа қишлоғида қурбонлар орасида имом ва унинг тўрт нафар оила аъзоси ҳам бор бўлиб, уларнинг пешанасига аччиқ қисмат ёзилган экан – Боко Ҳаром (террорчилар гуруҳи) жангарилари имомни ҳам, унинг яқинларини ҳам тириклайин ёқиб юбордилар.
NutriNet-Santé лойиҳасини ишга туширган франциялик парҳезшуносларнинг аниқлашича, айрим маҳсулот турлари саратонга қарши самарали терапия ролини ўйнашга қодир экан. Бунда организмда яллиғланиш умумий даражасини қисқартириш ва онкологияга қарши курашиш учун асосий восита деб тадқиқотчилар натурал маҳсулотлар – мева ва сабзавотлар, шунингдек, органик тоифадан гўшт ва балиқ маҳсулотларини айтдилар, - ёзади Лайф.ру.
Муҳаммаднинг (соллаллаоҳу алайҳи васаллам) Қуёш ғарбдан чиққач, Қиёмат куни бошланиши борасида хабар берган муборак ҳадислари жуда машҳурдир. Мазкур ҳодиса қайта тирилиш белгиларидан бири ҳам ҳисобланади. Замонавий фан бу масалага қандай қарайди?
Трамп маъмуриятида тўсатдан инсонпарварлик хуружи тутиб қолдими? Эҳтимол, Ямандаги очарчилик ҳақида огоҳлантиришлар унга етиб боргандир? Ёки у абжағи чиққан маҳаллий аҳоли учун хавотирнинг кескин кучайиши туфайли Арабистон жанубида ўқ отишни тўхтатишга чақирар?