Кўп хотинлилик (полигамия) қадимги жамиятларнинг 80 фоизида учрайди, лекин ҳозирги пайтда асосан Африканинг Саҳрои Кабирдан жануброқда жойлашган мамлакатларда сақланиб қолган. Олимлар бундай никоҳ эркаклар учун фойдали эканлиги ҳақидаги фикрга қўшиладилар: уларнинг авлодлари моногам эркаклар авлодларидан кўпроқдир. Полигамиянинг аёллар учун фойдаси ва зарари ҳақидаги саволга жавоб бериш учун америкалик антропологлар Танзания шимолида жойлашган 56 қишлоқдаги икки турдаги (моногам ва полигам) оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатини таққослаб кўрдилар.
Олинган маълумотларни умумлаштиргач, олимлар дастлаб бошқа муаллифлар башорат қилган тасвирни кўрдилар: кўп хотинлилик озиқ-овқат хавфсизлиги даражасининг пастлиги (очлик хавфи) ва болалар соғлиғинниг ёмонлиги билан боғлиқ эди. Бироқ бу қонуниятни шу билан ҳам изоҳлаш мумкинки, полигамия экология даражаси ёмон бўлган қишлоқларда камбағаллар орасида кўпроқ учрайди (бошқа сабабларга кўра).
Агар бир хил қишлоқдаги моногам ва полигам оилаларни таққослайдиган бўлсак, полигам оилаларда овқат кўпроқ, болалар эса соғломроқ бўлиб чиқади. Бундан ташқари, полигам оилалар чорва молларига бойроқ ва кўпроқ ҳайдаладиган ерларга эга бўлиб чиқди.
Олинган хулосалар назарий моделларга мос келиб, уларга кўра кўп хотинлилик аёлларнинг стратегик манфаатларига хизмат қилади (улар моддий жиҳатдан эркакларга боғланиб қолган ва мустақил равишда пул ишлаб топмайдиган жамиятда). Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, кўп хотинлиликнинг тақиқланиши – айниқса, эркаклар орасида мулкий тенгсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда аёлларга зиён етказиши мумкин. Бундай тақиқлаш аёлларнинг никоҳ учун жуфт танлаш имкониятини чегаралаб қўяди.
Олимлар: Кўпхотинлилик аёллар учун фойдали экан
Кўп хотинлиликнинг аёллар ва уларнинг болалари учун зарарли эканлигини (улар қашшоқлик ва тез-тез касал бўлиш шароитларида ўсадилар) кўрсатадиган кўп сонли тадқиқотларга қарамай, америкалик ва британиялик антропологлар кўп хотинлилик аслида аёллар учун фойдали эканлигини аниқладилар. Янги тадқиқот Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси