Ҳали Қуръон нозил қилинмасдан олдин пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам кўнгилларига ёлғизланиш майли солинганди. Улар ўзлари билан озгина емак олиб, Хиро тоғидаги ғорда ўзларини хилватга олардилар. Айнан шу ерда, Рамазон ойининг кунларидан бирида, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий нозил бўлган. Ҳозирда бу тоғ «Жабал ан-Нур», яъни «Нур тоғи» деб аталади.
Қуръонда «Каҳф» сураси бор бўлиб, бу ушбу сурада ёдга олиб ўтилган бешта воқеадан бирининг номи билан боғлиқ. Гап эътиқоди туфайли жоҳилият жамияти томонидан таъқиб қилинган ва натижада ғорда паноҳ топган Исо алайҳиссаломнинг издошлари ҳақида кетяпти. Қуръонга мувофиқ, Аллоҳ уларни уч юз йил муддатга уйқуга солади. Улар уйғонганидан кейин ғорда қанча вақт ўтказганликларини ҳам билмайдилар. Шунда улар орасларидан бир киши емак харид қилиб келишга юборишга қарор қиладилар. Маълум бўлишича, йигит тўламоқчи бўлган пул бир неча аср олдин муомаладан чиқарилган экан ва у шерикларига бу ҳақида гапириб беришга мажбур бўлади. Аниқланишича, бу жойларда ҳукумат худони битта деб билувчиларга тегишли ва энди яширинишга ҳожат йўқ экан. Кейинроқ, бу ажойиб ҳодиса ҳақида ҳурмат белгиси сифатида ғор яқинида ибодат учун жой барпо этилади.
Шунингдек, Ислом анъаналарида пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам энг яқин саҳобаси – Абу Бакр (розиаллоҳу анҳу) билан бирга ҳижрат қилгани ҳақида ривоятлар бор. Маълумки, Макка мушриклари мусулмонларни таъқиб қиларди, бунинг оқибатида Аллоҳ ҳижратга изн беради. Дастлаб, мўминлар дин эркинлигини эътироф қилган насронийлар Эфиопиясига (Хабашистон), сўнгра Исломий ҳаракатнинг янги майдонига асос солингач - Ясриб шаҳрига (кейинчалик Мадина деб номланган) ҳижрат қилиш бошланди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга суиқасд муваффақиятсизликка учраб, уларнинг Маккани тарк этганлари маълум бўлгач, уни қидириш бўйича экспедиция ҳозирланди, ҳозирги тил билан айтганда, замонавий жамият негизларига путур етказишда айбланган икки нафар сиёсий қочоқни топа олганларга катта мукофот ваъда қилинди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу ғорга яшириндилар ва тажрибали изқуварлар уларнинг изини топгач, шавкатли сахоба, айниқса, улар яширинган жойдан таъқиб этувчилар кўрана бошлагач, биринчи навбатда, ҳамроҳи учун хавотирга тушди. Шунда Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам қалбларига хотиржамлик солди ва улар ҳамроҳларига «хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан» дедилар. («Тавба» сураси, 40-оят). Таъқиб натижасиз якун топди, ҳижрат қилганлар соғ-омон ҳолда, уларга душманларча муносабатда бўлган маконга бошқача мақомда қайтиш режаси билан Мадинага етиб келдилир. Сўнгги Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳозир бўлишлари билан шарафлаган ғор "Саур" деб аталади ва ҳозир ҳам зиёрат қилинмоқда. Шуни айтиб ўтиш лозимки, «саур» сўзи Яқин Шарқда жуда кўп қўлланаётган «саура» - «инқилоб» сўзи билан бир ўзакка эга.
Худони бир деб биладиганлар (тавҳид тарафдорлари) дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйнайдиган учта ҳикоянинг қисқача кўриниши мана шудир. Юқорида келтирилган воқеалар асосида "ғор" нинг рамзийлигини кўриб чиқишга уриниб кўрамиз.
Хаёлимизда қуйидаги схема юзага келади. Ижтимоий штамплар, ёлғон сўзларнинг тасвири сифатида одамларнинг ҳаётини «пастирлар» - Иблис хизматчиларига маъқул келадиган ўзанга йўналтиради. Ранг-баранглиги ва турли «масаллиқ»қа бой эканлигига қарамай, асосли ёлғон генераторлари орқали ўтадиган шайтон васвасалари инсониятни бир натижага – чорасиз бемаъниликка олиб боради, ёки Қуръон тилида" нурдан зулматларга чиқарурлар" («Бақара» сураси, 257-оят). Аллоҳ одамларни оммавий равишда онги заҳарланишга қаршилик кўрсатадиган инқилобчилар сифатида «зулматлардан нурга» («Бақара» сураси, 257-оят) ундайдиган пайғамбарларини жўнатади. Тавҳид шуъласи борлиқ доирасида четда ётадиган қандайдир гуноҳдан халос бўлиш мазмунини кўзда тутади. Кўзга кўринмас бу шуъла доимо бир ҳақиқатни тасвирлайди, жамият эса, ўз тасвирларини объектив ҳақиқат сифатида жойлаштиришига қарамай, битта фундаментал константали ташқи контентни ўзгартиради – доимо ичидан «бўш» бўлиб қолаверади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам мўминларга ҳар жума «Каҳф» сурасини ўқишни васият қилганлар. Уни ўрганиш турли фитналар, жумладан, энг қўрқинчли – Дажжол фитнасидан ҳимоя қилади деб ҳисобланади. Хулоса чиқариш мумкинки, бу эсхатологик фикрлаш тақводор мўминларга доимий хосдир. Бундан ташқари, Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.
Илоҳий лойиҳани амалга ошириш йўлида, пайғамбаримиз уммати таъқиб қилинишдан тобора куч-қудратга эга бўлиш даражасига етиб, турли босқичлардан ўтади. Босқичлардан бирида Тоғ дунёси Нури учун матрица диктатини инкор қиладиган нонконформистик андерграунд шакллантирадиган бошқача фикрдагилар майдони сифатида «ғор» ғояси долзарб саналади.
«Ғор одамлари» ҳақидаги ҳикоядан кейин қуйидаги оят келади: «Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма» («Каҳф» сураси, 28-оят).
Шамиль КАЗАЛИЕВ мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади