close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Динозаврлар ҳақида

Қизиқувчан мўминлар кўпинча динозаврлар бўлган ёки бўлмагани ҳақида саволларни беришади. Улар ҳақида муқаддас китобларда ёки Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида бирон нарса деганмилар, дея қизиқиб сўрашади. Биз бу масала ҳақида оят, ҳадис ва тарихий фактлар асосида жавоб излаб кўрамиз. Демак, фактлардан бошлаймиз...

Қизиқувчан мўминлар кўпинча динозаврлар бўлган ёки бўлмагани ҳақида саволларни беришади. Улар ҳақида муқаддас китобларда ёки Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида бирон нарса деганмилар, дея қизиқиб сўрашади. Биз бу масала ҳақида оят, ҳадис ва тарихий фактлар асосида жавоб излаб кўрамиз. Демак, фактлардан бошлаймиз... ”Динозавр” сўзи қаердан пайдо бўлган? Одатда бирон нарса пайдо бўлади, сўнг унга ном берилади. Динозаврларга келсак, бунинг акси бўлган. Динозаврларнинг тур сифатида мавжуд бўлганлиги ҳақидаги назария Британия тарихий музейи мудири сэр Ричард Оуэн тарафидан илгари сурилган. Бу тахмин эволюция назарияси гуллаб-яшнаган 19 аср бошларида ўртага ташланди. Бунгача бу ҳайвонларнинг борлигини исботлайдиган бирон бир суяк топилмаган эди. Орадан 12 йил ўтиб тадқиқотчи Ричард Хайден Оуэн назарияни “исботлайдиган” суякларни топади. Бу топилмани палеонтолог Жозеф Лиди траходон (“динозавр” сўзи таржимаси “улкан тиш” маъносини беради) қолдиқлари деб эълон қилади.
Сабаби, топилган иккита тиш билан бутун скелетни қайта тиклашнинг умуман иложиси йўқ эди. Шундай қилиб, қадимги динозавр қушлар ва динозавр сут эмизувчиларнинг мавжудлиги “топилди”. Буларнинг борлиги эволюция назариясини исбатлаш учун ҳаводек зарур эди. Сўнг “тадқиқотчилар” бутун дунёдан ўз назарияларини исботлаши учун ўзларига керакли ашёвий далилларни топа бошлашди (қолдиқ, суяк, тиш ва динозаврларнинг бош суяклари). Қизиғи, бу топилмалар топилган жойларда қадимдан ривожланган цивилизациялар мавзуд бўлиб, улар бу қолдиқлар, хусусан, динозаврлар ҳақида умуман ҳеч нарсалар эшитмаган эди. Динозаврларнинг суяклари бутун дунё бўйлаб – Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё, Африка, Аргентина, Белгия, Монголия, Танзания, Олмониянинг ғарби ва бошқа одамлар минг йиллардан бери яшаб, ерлари яхши ўрганган жойлардан чиқа бошлади.
Динозаврларнинг 136 туридан 32 тасигина бугунга кунга келиб “ҳақиқий”, деб тан олинган. Тадқиқотларга кўра, қолган турлар сохта бўлиб чиқди. Бундан ташқари ҳақиқий деб тан олинган 36 турнинг биттасининг ҳам тўлиқ скелети бутунлай топилмаган. Бу дегани, бизга тадқим этилаётган турларнинг деярли ҳаммаси “тўқилган” ёки тадқиқотчиларнинг хаёлидаги нарсалар билан қайта реконструкция қилинган. Яъни, уларнинг ҳеч қайсиси бутунлай топилмаган.
Мазкур қолдиқларнинг ҳеч қайсиниси беғараз шахслар тарафидан, масалан, сайёҳлар, фермерлар ёки фаол ҳордиқ соҳиблари ва ҳакозалар томонидан тақдим этилмаган. Бу топилмаларнинг ҳаммаси ўша нарсадан манфаат кўрадиганлар тарафидан топилган: палеонтолог, музей мудирлари, шу соҳадан дарс берувчилар ҳамда ўз назарияларини исботлашни истаган олимлар тарафидан.
“Динозаврлар: илм ёки фалсификация” деб номлаган китоб муаллифи Дэвид Вознининг ҳисоблашича, динозаврлар ҳақидаги айфоналар ортида катта пуллар туради: “Динозаврлар суяги аукционларда ақлбовар қилмайдиган пулларга сотилади. Динозаврлар ҳақида мақолалар чиқариш учун академик олимларга босимлар ўтказилади. Музейлар динозаврларнинг макетларини ясашади. Буларни эса, аҳоли катта қизиқиш билан ҳазм қилиб юборади. Кино режиссёрлари эса кинолари учун ғоялар олиб кинолар ишлашади. Марказий ОАВлари эса, “динозаврларнинг навбатдаги топилмаса” ҳақидаги шов-шувли материалларни беришни яхши кўради. Баъзилар эса бу ғоядан диний ёки сиёсий мақсадлардан фойдаланишади. Бу афсонада бу соҳа бўйича янада тадқиқотлар ўтказиш учун ажратиладиган грантларда музей, таълим ва илмий ташкилотлар учун молиявий ва иқтисодий даромад бор. Динозаврларнинг қолдиқларини топиб, ўрганувчи университетларнинг палеонтология факульетларининг ҳам даромаддан улуши бор. Динозаврларнинг борлиги ғояси асосида кун кўрадиган китоб, телевидения ва медия-тижоратчилар бу ғояни маҳкам ушлаб олган. Бунинг натижасида динозаврлар бўлмаганлигига қарши чиқишга кўпчилик ҳам ботина олишмайди.
Бундан ташқари, музейдаги барча экспозициялар, макетлар, бизга кўрсатилаётган мультфильм, кинодаги монстрларнинг барчаси тўлиқ бўлмаган суяк топилмалари асосида ишланган хаёлий нарсалардир (битта ҳам динозаврнинг скелети тўлиқ топилмаган). Музейлардаги барча экспонатлар оригинал эмас, уларнинг барчаси гипс, шиша толаси ва бошқа материаллардан ясалган.
Яна бир шубҳали жойи – уларнинг тана тузилишларидир. Масалан, икки оёқлик динозаврларнинг боши ва танаси мувозанатни сақлайдиган қуйруғидан жуда оғирдир... Ҳисоблар шуни кўрсатдики, бундай динозаврларнинг суяклари ўз танасининг оғирлигидан ёрилиб кетиши керак эди. Бу дегани бундай йирик ва мутаносиб бўлмаган ҳайвонлар мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Ҳатто музейдаги экспонатлар ҳам жуда қийинчиликлар билан жойига ўрнатилади, чунки ўз тана оғирлигидан улар тўкилиб тушиши мумкин.
Бироқ, шунча кўп катта суякларнинг топилишини қандай тушуниш мумкин, деб кўпчилик сўраши мумкин?
Эҳтимол, бу аввал ўтган умматларнинг суяклари бўлиши мумкин. Саҳиҳ ҳадисга кўра, улар анча катта бўлишган. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг бўйларини олтмиш аршин қилиб яратди. ...Ҳозиргача халқ нуқсонга учраб келмоқда», – дедилар» (Одам алайҳиссалом яратилгандан ушбу ҳадис айтилгунча бўлган даврда одам зотининг ҳажми кичрайиб келмоқда).
Бу ҳадисни қуйидаги тарихий воқеалар ҳам тасдиқлаши мумкин. Масалан, милоддан аввалиги 430 йили ёзилган Геродотнинг “Тарих”ида: “Мен уйимда қудуқ қазмоқчи эдим ва қазиш давомида узунлиги 7 аршин келадиган тобутга дуч келдим. Одамлар олдинлари баланд бўйли деган гапларга унчалик ишонмасдим ва тобутни очиб, унда ҳақиқатдан ҳам тобутга тенг келадиган мурдани кўрдим. Тобутни яна бир ўлчаб уни кўмиб ташладим”. Китобнинг бошқа бир жойида: “50 аршин келадиган одам суяклари топилди”, деб ёзилган.
Юқорида ёзилганларга кўра, динозаврлар ёшлигимиздан онгимизга яхшигина сингдирилган нарсадан бошқа нарса эмас. Бундан сиёсий, диний, иқтисодий ва молиявий мақсадлардан фойдаланиб келинади. Баъзи ғаразгўё одамлар  эволюция назариясини асослаш  ва тўғри йўлдан адаштириш учун ҳамда шу орқали кун кўрадилар. Исломда эса, топилган йирик суякларга реал ва ишончли жавоблар бор. Аллоҳ таоло билгувчи...

Манба: islam-today
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase