Абу Муслим
Эрон Туркия ва Озарбайжон президентлари Ражаб Эрдўған ва Илҳом Алиевнинг Кавказда тинчлик ва ҳамкорликни таъминлаш учун "3+3" формат тузиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақида Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Феразменднинг Anadolu агентлиги учун ёзган мақоласида айтилади.
Россиянинг "Роскосмос" космик корпорацияси 2018 йилда халқаро космик станция билан боғланган пайтда "Союз" космик кемасида топилган "тешик"нинг келиб чиқиши бўйича терговни якунлаганини айтди.
Бир томондан, валюта инқирози ва бир томондан Туркиядаги сиёсий вазиятни беқарорлштиришга уринишлар, бошқа томондан эса Германияда янги коалицион ҳукуматни шакллантириш ўтган ҳафтанинг асосий дунё янгиликлари қаторига киради. Улар биринчи қарашда туюлиши мумкин бўлганидан кўпроқ боғланган.
Афғонистон ўз тарихидаги мураккаб даврни бошидан кечирмоқда ва Ғарб ушбу Ислом мамлакати пулларини музлатиб қўйишни бекор қилиш йўли билан афғон халқига ёрдам бериши шарт. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шундай баёнот билан чиқди.
30 ноябрь куни эъллон қилинган Human Rights Watch янги ҳисоботида Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлигининг дастлабки бир неча ой ичидаги хулосалари келтирилган. Унда айтилишича, амнистия ваъда қилинганига қарамай, «Толибон» судсиз ва терговсиз юздан ортиқ одамни – олдинги ҳукумат даврида хизмат қилган полициячи ва разведкачларни қатл этди.
Хитойнинг Уйғур мусулмонларига нисбатан сиёсати ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган махфий ҳужжатлар Шинжон Уйғур автоном вилоятида мусулмонлар ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келган қарорлар қабул қилишда Хитой Президенти Си Цзинпиннинг бевосита иштирокини ёритиб берди.
Эвтаназия атрофидаги тортишувлар тўхтамаяпти, шунга қарамай, Германия талаб бўйича ўз жонига қасд қилиш конституциявий ҳуқуқ бўлган саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.
Қирғизистонда 28 ноябр, якшанба куни Жогорку Кенешга (Олий Кенгаш, парламент) сайловлар бўлиб ўтди.
«ПСЖ» клуби ва Аргентина терма жамоаси, илгари «Барселона» учун мувоффақиятсиз тўп сурган, хуллас Барсадан ҳайдалган Лионел Месси 2021 йил ҳам ноҳақ равишда «Олтин тўп» соҳибига айланди.
Хитой ОАВ хабар беришича, Хитой Афғонистонда литий қазиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.
Эрон «Толибон»га конларни ўзлаштиришга инвестиция киритишни таклиф қилди, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Эрон-Афғонистон савдо палатаси раҳбари Ҳусайн Салимийга таяниб.
Шанба куни кечқурун Афғонистон Миллий телевидениеси «Толибон» муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг биринчи оммавий нутқини намойиш қилди. Шу билан бирга, жонли эфирга фақат аудиоёзув узатилди.