Биз бу маълумотни қандайдир тарзда тасдиқлай олмаймиз ёки рад эта олмаймиз, чунки бизда уларнинг устида учиб юрган учувчисиз учиш аппаратларимиз йўқ, аммо бизда бошқа кўплаб қизиқарли манбалар мавжуд.
Опук – бу Қрим, у ерда ҳаво илиқ. Агар ташқарида ҳарорат минус бўлса, вазият умуман бошқача бўлади.
Эътибор беринг, бу одамлар бир неча кунга дам олишга чиққани йўқ. Улар ойлар давомида уч комплект иссиқ кийим кийишади, ҳатто уларни кечаси ҳам ечмайдилар.
Лагерда жониворлар билан ҳам ҳаммаси жойида – сичқонлар ва каламушлар худди озиқ-овқат омборидаги прапоршиклар каби семириб кетган.
Шундай қилиб, энг даҳшатли антисанитария шароитлари, дала лагерлари Иккинчи Жаҳон уруши намуналари бўйича қурилган, шунинг учун вабо, дизентерия, замбуруғлар, тери касалликлари, бит ва худди қароқчи кемада бўлгани каби гонорея ва ҳатто COVID-19 – хозир усиз иложи ҳам йўқ.
Энди The Guardian 4 феврал сонига нигоҳ ташлаймиз: Генерал Александр Сырский, Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, The Guardian га хабар қилишича, унинг қўл остидаги 150 минг аскар орасида 2400 киши COVID га чалинган. Унинг сўзларига кўра, реал рақамлар анча юқори бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, алоҳида воқеалар арафасида ёки аломатлар пайдо бўлганида тест олинган. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун Украина ҳарбий базалари ташриф буюрувчилар учун ёпилган.
Кўриб турганимиздек, украин ҳарбийлари орасида фақат қуруқликдаги қўшинларда 2400 киши коронавирус бўлган, ваҳоланки, генералнинг сўзларига қараганда, касал бўлганлар анча кўпроқ. Бунда украин ҳарбийлари ҳеч кимга ҳужум қилаётгани йўқ, казармаларда ўтирибди, эпидемияга қарши зарур чора-тадбирларга у ёки бу даражада риоя қиляпти, ошхонада овқатланяпти, овқатланишдан олдин қўлларини ювяпти, нормал ҳожатхонага бориб, душда чўмиляпти. РФ аскарлари эса далада яшаб, Воронеждаги буталар тагида ҳожатини чиқаряпти. У ерда офицерлар орасида ҳам аҳвол дабдала бўлиб, унинг олдида Вьетнам чангалзорлари КПСС аъзолари учун меҳмонхонадай бўлиб кўринса керак.
Бунга бутун мамлакатдан – серқуёш Бурятиядан, қардош Доғистондан, қандайдир қўрқинчли овуллардан армия тўпланаётганини қўшамиз. Ҳар бир қишлоқда эса ўзига хос COVID-19 штамми бор. Бундай ҳолатни ҳатто Ҳиндистондаги соғлиқни сақлаш ходимлари хаёлига ҳам келтиришмаган, чунки минг хил штаммлари бўлган одамларнинг йиғиндиси битта СУПEР-штаммни беради. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Ҳозир Ерда мавжуд бўлган барча ҳарбий ва сиёсий қўмиталар Россия Федерациясининг ғалати ҳаракатлари ҳақида бош қотирмоқда. Улар НАТОда, Пентагонда, Конгрессда ва ҳоказо жойларда. Аммо, аслида, зудлик билан ЖССТнинг махсус қўмитасини чақириш керак, чунки Воронеждан дунёга шундай инфекция келиши мумкинки, сайёрамизнинг учдан бир қисми нобуд бўлади, унинг олдида Ухан ҳам болалар байрами бўлиб қолади. Бундан ташқари, ушбу учрашув натижаларига кўра, паҳлавон-баҳодирларга инсонпарварлик ёрдами ва кўплаб оқ халатли одамларни юбориш керак.
Албатта, тинчлантирувчи воситалар билан кучли санитарлар дунёни янги вабо таҳдиди олдига қўйган Кремлга юборилиши керак. Доктор Тедрос Гебрейесус психиатрия гуруҳига шахсан раҳбарлик қилса яхши бўлади, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Украина билан чегарадаги Россия ҳарбий гуруҳларида ёппасига COVID-19 аниқланди
Латвия мудофаа вазирлигининг бугун хабар қилишича, уларнинг разведка маълумотларига кўра, Украина чегарасида тўпланган Россия қуролли кучлари сафида қандайдир жиддий COVID-19 авж олиши бошланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси