Украина ҳудудига ҳарбий аралашув содир бўлган тақдирда, Россия НАТО блокидан адекват жавоб олади. Бу ҳақда АҚШ президенти Джо Байден Оқ уйда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув якунлари бўйича брифингда айтиб ўтди.
“Агар Россия Украинага бостириб киришни танласа, биз ҳам бунга тайёрмиз ва бутун НАТО ҳам тайёр”, деди Америка етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага қарши ҳар қандай ҳарбий чора кўриши “катта хато” бўлади.
“У Украинага кириш унинг учун катта хато эканлигини тушуниши керак. Бу унга қимматга тушади”, - деди Байден.
Байден Вашингтоннинг агар Москва Украинага бостириб киришга қарор қилса, Россияга нисбатан кескин санкциялар қўллаш ниятини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, янги чеклов чоралари Россия иқтисодиётига “катта таъсир кўрсатади”.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, Россия Украинага тажовуз қилган тақдирда, АҚШ “Шимолий оқим 2” газ қувурини ишга туширишга рухсат бермаслигидан огоҳлантирди. “Агар Россия бостириб кирса (Украинага), унинг танклари ва аскарлари Украина билан чегарани кесиб ўтса, унда “Шимолий оқим 2” бўлмайди, биз уни тугатамиз”, деди АҚШ президенти.
Байден: НАТО Россиянинг Украинага бостириб киришига жавоб беришга тайёр
АҚШ президенти, шунингдек, Москва Украинага ҳарбий тажовуз қилган тақдирда “Шимолий оқим” лойиҳасига “тугатиш”га ваъда берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди