Саудиянинг миллий маданий лойиҳаларга, жумладан, музейлар, кўргазмалар ва турли тадбирларга ихтисослашган Samaya Investment компанияси ўз олдига Маккага ташриф буюрадиган зиёратчилар тажрибасини бойитиш ва кенгайтиришни мақсад қилиб қўйган. Маккада «Жабал Саур» маданият марказининг очилишига тайёргарлик кўриш доирасида у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таржимаи ҳоли бўйича мутахассислар ва тадқиқотчилар билан маслаҳатлашмоқда.
Samaya Investment бош директори Фаваз ал-Мархажнинг айтишича, замонавий технологиялар, аэрофотосъемка ва 360 даражали панорамали фотосуратлардан фойдаланиб, «Риҳла Муҳожир» доирасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат пайти юрган йўлларни суратга олиш ишлари амалга оширилди.
Ал-Мархажнинг айтишича, ўтган йили 20 декабрда бошланган биринчи лойиҳада жамоа ҳижрат вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган барча жойларни, жумладан, Маккадаги Саур тоғида Саур ғоридан тортиб Мадинадаги ал-Куба масжидигача бўлган қирққа яқин жойларни аниқлади.
Фаваз ал-Мархажнинг сўзларига кўра, мутахассислар дуч келишига тўғри келган энг катта муаммо йўлларнинг нотекислиги ва вақт ўтиши билан баъзи тарихий обидалар номларининг ўзгаргани бўлган.
Лойиҳани амалга оширишда ислом тарихи ва пайғамбаримизнинг таржимаи ҳолларига ихтисослашган бир қатор олимлар ёрдам берди.
Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратининг аниқ йўналишини кўришлари мумкин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрати йўлини рақамли кўринишда акс эттириш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди, хабар қилади Arab News.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар