Нашр ҳамсуҳбатининг таъкидлашича, депутат эмлаш тарафдорларида ортиқча шубҳалар уйғотмаслик учун (ҳамда душманларини ҳурсанд қилмаслик учун) касаллангани ҳақида маълум қилмаслик ҳақида қарор қабул қилган.
Манбанинг таъкидлашича, ЛДПР марказий аппарати ходимларига Жириновский профилактика мақсадида, «омикрон»-штаммига оммавий чалинишни ҳисобга олиб, вақтинчалик уй карантида масофадан ишлашга қарор қилгани ҳақида маълум қилган. Изоляциянинг асл сабаби ҳақида фақат Жириновскийнинг шахсий қўриқчилари, ёрдамчилари ва пария марказий аппарати раҳбарлари билган.
«Ъ» ҳамсуҳбатининг таъкидлашича, касалланганидан бир ҳафта кейин, 2 февралда Россия президент ишларини бошқариш марказий клиник шифохонаси шифокорлари Жириновскийга ривожланаётган пневмония ташхисини қўйган ва унга станционерда даволанишни таклиф қилган.
Аввалроқ манбанинг хабар қилишича, Жириновскийнинг аҳволи ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланишни талаб қилмайди.
Жириновский икки ҳафта COVID-19 ни яшириб юрган
ЛДПР етакчиси, Россия Давлат думаси депутати России Владимир Жириновский коронавирусга чалинганини икки ҳафта яшириб юрган. Бу ҳақида «Коммерсантъ» ншри Соғлиқни сақлаш вазирлигига яқин манбасига таяниб хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди