Абу Муслим
Ибодатни митрополит Эммануел Адамакис ўтказди.
Янги йил таътили ҳамма учун ҳам яхши якун топмайди. Бошқа ойларга нисбатан январ ойида россияликлар ўртача 18 минг кўпроқ, асосан байрамда кўп ичиш туфайли вафот этади. Бу ҳақида алкогол оқибатидаги ўлим ва алкогол сиёсати соҳасида етакчи россиялик мутахассис Александр Немцов томонидан бир тадқиқотда айтилган.
“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти Афғонистон эркин журналистлар уюшмаси билан ҳамкорликда 20 декабр куни ҳисобот эълон қилди, унда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан бери Афғонистонда 231 та оммавий ахборот воситаси ёпилгани, 6,4 минг журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ишлаган ишидан айрилгани айтилган. Ҳисоботда келтирилишича, режим репрессияларидан энг кўп аёл журналистлар жабр кўрган.
Якшанба куни Суданда юз минглаб одамлар октябрдаги ҳарбий тўнтаришга қарши намойиш ўтказиш учун Хартумдаги президент саройига марш билан ўтганидан сўнг хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ ва ўқ-дориларни ишга солиши оқибатида ўнлаб намойишчилар яраланди. Бу ҳақида Middle East Eye нашри хабар қилади.
Шу ҳафта иккита суд қарори, бири немис ва иккинчиси рус судининг қарори, Россиядаги ҳукмрон режим уни - бошқа давлатлар ҳудудида судсиз қотилликларни амалга оширувчи ва уларнинг ҳудудларини эгаллаб олган халқаро террорчи давлатга айлантирганини расман тасдиқлайди. Биринчиси, Берлин судининг икки йил аввал Зелимхон Хангошвилининг ўлдирилиши бўйича қарори.
Қўшма Штатлар Шинжондаги уйғурларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилиши муносабати билан бир қанча Хитой компанияларига қарши янги санкциялар эълон қилди. АҚШ Савдо вазирлиги Хитой Ҳарбий тиббиёт фанлари академияси ва унинг ҳарбий биотехнологияга ихтисослашган 11 тадқиқот институтини уларнинг экспорт ҳуқуқларини чекловчи фирма ва муассасаларнинг санкциялар рўйхатига киритди.
Битта ҳудудда яшовчи 100 дан ортиқ ёшлар бир вақтнинг ўзида касал бўлиб қолганини билганингизда, биринчи навбатда, бу COVID-19 бўлиши кераклиги ҳақида ўйлайсиз.
2021 йилнинг кузида глобал оммавий ахборот воситаларида айлана бошлаган учинчи энг муҳим мавзу бу ҳамма учун тўсатдан кутилмаганда содир бўлган “энергетика инқирози” мавзуси бўлди. 21 декабрда эса газ тақчиллиги мавзуси умуман асосий мавзуга айланди, чунки Лондон фонд биржаси савдоларида газ нархи 1000 куб метр учун 2000 доллардан ошиб кетди.
Американинг Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги ҳаво ҳужумлари натижасида юзлаб ва ҳатто минглаб тинч аҳоли, жумладан, болалар қурбон бўлган. Бунда уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳисобга олинмаган. Бу ҳақда Пентагоннинг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлари ҳақидаги 1,3 мингдан ортиқ махфий ҳужжатларни ўрганган The New York Times тадқиқотида айтилади.
Француз ОАВ ва жамияти Макроннинг хотини қайси жинсга мансублигини аниқлаштиришни талаб қилмоқда
Россия президенти Владимир Путин матбуот анжумани вақтида Санкт-Петербургда яшовчи фуқаро “судга берган” Қорбобонинг адвокати бўлишга тайёр эканлигини маълум қилди. Ушбу даъво ҳақида Қорбобонинг ватани ҳисобланмиш Великий Устюг жойлашган Вологда вилоятидан журналист хабар берди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас, балки инсонларнинг муқаддас туйғуларини бузишдир, деди Россия президенти Владимир Путин бугун йиллик матбуот анжуманида. Журналистлар билан учрашув тўрт соатдан ортиқ давом этди.