Чернигов блокадасининг муваффақиятсизлиги ва Бровари яқинидаги душманнинг мағлубияти
Украина халқининг Россия босқинига қарши чиқишининг 29-куни ўтди. 24 март, пайшанба куни якунига кўра, босқинчиларнинг Донецк ва Луганск вилоятлари маъмурий чегараларига етиб бориш, Киевни ўраб олиш ва Украинанинг чап қирғоқ қисми устидан назорат ўрнатиш бўйича вазифалари бажарилмаган.
Босқинчилар Черниговда "Украина" меҳмонхонасини бомбардимон қилиб ташлашди
Чернигов марказида рус босқинчилари шаҳарнинг ўзига хос белгиларидан бири бўлган “Украина” меҳмонхонасини вайрон қилишди. Бу ҳақида Украина Миллий фанлар академиясининг Украина тарихи институти илмий ходими Сергей Шумило Facebook да маълум қилди, деб хабар беради УНН.
Суми бутунлай Украина назорати остига ўтди, Чернигов ҳужумларга дош беряпти
Украина жиддий жанглар кетаётган Суми шаҳрини тўлиқ назорат қилади, гарчи аввалроқ шаҳар қисман босқинчи кучлар назорати остида эканлиги маълум қилинган бўлсада.
Украина Қуролли кучлари Чернигов вилоятида 20 та танк ва 15 тагача техника йўқ қилди
Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари Россия қўшинларининг Чернигов вилоятидаги ҳужумини тўхтатиб, босқинчиларнинг 20 га яқин танки ва 15 тагача ҳарбий техникасини йўқ қилди.