"Россия халқи Украинага қарши уруш Россияни дунёда хавфсизроқ ёки ҳурматга сазовор қилмаслигини тушуниши керак. Бу Россияни порлоқ келажакка олиб бормайди", деди у брифинг пайтида.
У НАТОга аъзо давлатлар Украинага қурол жўнатишда давом этишини таъкидлади.
"Кремль ҳамкорларимизга камроқ кўмак кўрсатишимизга ҳаракат қилмоқда. Биз эса кўпроқ ёрдам берамиз", - дея таъкидлади Бош котиб.
Столтенберг, шунингдек, "вазият тез ўзгариб бораётгани" ва келажакда Украина армияси қандай эҳтиёжларга эга бўлишини тахмин қилиш қийинлигини таъкидлади.
НАТО давлатлари Украинани қурол билан таъминлашда давом этади
НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Альянс Украинага қурол-аслаҳа, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва бошқа турдаги қуролларни жўнатишда давом этади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди