close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кулеба Европа Иттифоқининг Россияни SWIFT-дан узиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди

Германия Россияни SWIFT тизимидан узишдан бош тортиб турган охирги давлат эди.

Eвропа Иттифоқида барча 28 аъзо давлат ўртасида Россия Федерациясини SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиш масаласида бир қарорга келинди. Иттифоқчилар энди бу санкцияни қўллаш учун техник тайёргарликни бошладилар. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Facebook даги саҳифасида маълум қилди.
"Кемириб, кемириб, охири чайнаб ташланди", деб ёзди ТИВ раҳбари ва Украина дипломатиясининг бутун вертикали бу натижа учун ҳаракат қилганини қўшимча қилди. Вазир Европадаги украин диаспораси вакилларига ўз давлатлари ҳукуматларига босим ўтказиб, уларни шундай қарор қабул қилишга мажбурлаганига миннатдорчилик билдирди. Украина дипломатлари ушбу ғалабани ҳозирда мамлакатимизни рус босқинчиларидан ҳимоя қилаётган Украина Қуролли Кучларининг барча аскарларига бағишлайди.
Шу билан бирга, “Озодлик” радиоси журналисти Рикард Джозвяк Германия Россияни SWIFT дан узиб қўйишдан ўзини четга олиб турган охирги давлат бўлганини, бироқ у ўз позициясини ўзгартирганини айтди. “Германия SWIFT борасида олдинга силжийди”, — деб ёзди мухбир ўзининг Твиттердаги саҳифасида. Аввалроқ Венгрия ТИВ мамлакат Европа Иттифоқининг Россияга қарши ҳеч қандай санкцияларини блокламаётгани, жумладан, Россиянинг SWIFT тармоғидан узилишига қарши эмаслигини маълум қилганди. Бундан олдин Украина ташқи ишлар вазирлиги Кипр ва Италия Россияни SWIFT тизимидан узишга розилик бергани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамизки, 24 феврал куни Россия Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинни бошлади. Босқинчилар ҳарбий объектлар ва фуқаролик инфратузилмаларига ракета ва бомба зарбалари бермоўда, шунингдек, қуруқликдан ҳужум операцияларини амалга оширмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, Россияга қарши зудлик билан санкциялар жорий этишга чақирди. Хусусан, давлат раҳбари Россия Федерациясини SWIFT дан узиб қўйиш ва Россия нефти етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase