“Россия Федерацияси менинг мамлакатимга хоинларча ва шармандали ҳарбий ҳужумни амалга оширди! Тасаввур қилинг-а, 2022 йилда қанотли ракеталар Европанинг қоқ марказидаги турар-жойлар, болалар боғчалари ва шифохоналарга ҳужум қилади.
Ишончим комилки, сиз нафақат мени эшитасиз, балки Украинани, Европани ва ниҳоят, бутун демократик дунёни қонли авторитар агрессиядан ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиласиз - мен сизни Россия Федерацияси фуқароларининг PayPal сервисига киришини блокировка қилишга чақираман!” - Федоров халқаро электрон тўлов тизимининг бош директори Дэн Шулманга шундай мурожаат қилди.
Шу билан бир пайтда, Rakuten Европадаги штаб-квартираси раҳбари Тосихико Оцукига мурожаатида вазирлик раҳбари қайд этишича, россияликларни Viber мессенжерида блокировка қилиш «уларни шармандали ҳарбий агрессияни тўхтатиш бўйича фаол ҳаракатларга ундайди».
SWIFTдан кейинги навбатда. Rakuten ва PayPalми?
Украина бош вазири ўринбосари – рақамли трансформация вазири Михайло Федоров PayPal компаниялари ва Viber мессенжерига эгалик қилувчи Rakuten нинг Европа бўлинмаси раҳбарларига Россия Федерациясида уларнинг хизматларини блокировка қилишни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда мулозим ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди