close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Байден: Россияни жазолашнинг иккита варианти бор - санкциялар ёки Учинчи жаҳон уруши

АҚШ президенти Джо Байден Россияни Учинчи жаҳон урушини бошламасдан туриб, Украинага қарши тажовузкорлиги учун жазолашнинг ягона йўли – санкциялар деб ҳисоблайди.

"Бизда иккита йўл бор. Учинчи жаҳон урушини бошлаш, Россия билан жисмонан урушга киришиш. Ёки иккинчиси: халқаро ҳуқуққа зид ҳаракат қилаётган давлат бунинг бадалини тўлашига ишонч ҳосил қилиш".
Тафсилотлар: Байден, шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб киргани учун ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатда юқори бадал тўлашини таъкидлаб, можаро Европа ва НАТОни яқинлаштираётганини қўшимча қилди.
“У (Путин – таҳр.) ўзи кутган нарсадан мутлақо тескари натижага эга бўлади”, — деди Байден.

Манба: Байденнинг Брайан Тайлер Коен билан суҳбати, деб ёзади CNN

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase