Хонкендида рус қўшинлари қўмондони генерал Волковга қарши қўзғолон бўлди
Сўнгги пайтларда Қорабоғдаги кескинликлар ва Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан ўтказилган "Қасос" операцияси ортидан Россиянинг масъулият зонасида, хусусан, Хонкендида Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлигига қарши норозиликлар кучаймоқда.
Озарбайжон 38 нафар арман ҳарбий хизматчисини асирда ушлаб турганини тасдиқлади
Озарбайжон 38 нафар арман аскарини асирликда ушлаб турганини тасдиқлайди, арман томони эса маҳбуслар орасида яна 26 нафар арман аскари бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Арманистоннинг Украинадаги элчиси Володимир Карапетян жамоатчиликка берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади УНН.
20 минг "халқаро террорчилар" ўрнига - 12 уюшган жиноий гуруҳ... Бош прокуратура "январ" жангариларининг таркибини қайта кўриб чиқди
ош прокуратура: январ ойидаги тартибсизликларда 12 уюшган жиноий гуруҳ иштирок этди. Гуруҳларнинг 23 аъзоси, шу жумладан тўртта жиноий авторитет ҳибсга олинган.
Озарбайжон қуролли кучлари 4,8 млрд долларлик арман ҳарбий техникасини йўқ қилди
Озарбайжон нафақат ўз ерларини озод қилди, балки Арманистон армиясини ҳам бутунлай мағлубиятга учратди. 44 кунлик Ватан уруши давомида Озарбайжон армияси нафақат босиб олинган ерларни озод қилди, балки душман қўшинини деярли бутунлай мағлубиятга учратди.
Арман черкови ҳам ишга тушди
Католикос Гарегин II Қорабоғдаги вазиятни бош вазир Пашинян билан муҳокама қилди. Арман Апостол черкови раҳбари Қорабоғдаги вазият муносабати билан Арманистон раҳбариятини қўллаб-қувватлади. Барча арманлар католикоси Гарегин II якшанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбат қилди. Бу ҳақида унинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Озарбайжон юзлаб арман аскарлари ўлдиргани ҳақида баёнот берди
Арманистон Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида 550 дан ортиқ аскарини йўқотди. Ҳалок бўлган душманлар сони Озарбайжон мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Интерфакс-Озарбайжон".
Асад парламенти арманлар геноцидини тан олди
Башар Асад режими парламенти пайшанба куни 1915-1917 йллар Туркияда рўй берган воқеаларни «арманлар геноциди» деб тан олди. «Парламент ... усмонийлар давлати томонидан 20-аср бошларида арманларга қарши содир этилган геноцидни тан олади ва қоралайди», - дейилади «Халқ йиғилиши» баёнотида.