"Асирларни бошга-бош алмашиш бўйича олий даражада келишув бор эди. Арманистон томони барча маҳбусларни топширди. Ҳатто мутлақо бошқа моддалар билан, жумладан, одамларни ўлдирганлик учун судланган жиноятчиларни ҳам", - дея таъкидлади дипломат.
Унинг сўзларига кўра, арман томонида ўз позициясини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Элчининг қўшимча қилишича, Озарбайжон томони 90-йиллардан бери биринчи Қорабоғ уруши пайтида арманлар тасарруфида бўлган миналанган майдон хариталари эвазига арман ҳарбийларининг бир қисмини қўйиб юборган.
Дипломатнинг таъкидлашича, топширилган хариталар миналар билан боғлиқ ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтириш имконини берди.
2 август куни Озарбайжон Арманистон Республикасини тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси билан боғловчи Лачин йўлагини озод қилишни талаб қилди. Арманистон рад жавобини берди. Ушбу фонда тўқнашув чизиғи бўйлаб можаро авж ола бошлади. Мамлакатлар мудофаа вазирликлари ҳар икки томоннинг йўқотишлари ҳақида хабар бермоқда.
Озарбайжон 38 нафар арман ҳарбий хизматчисини асирда ушлаб турганини тасдиқлади
Озарбайжон 38 нафар арман аскарини асирликда ушлаб турганини тасдиқлайди, арман томони эса маҳбуслар орасида яна 26 нафар арман аскари бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Арманистоннинг Украинадаги элчиси Володимир Карапетян жамоатчиликка берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади УНН.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси