Январ ойидаги тартибсизликларда 12 уюшган жиноий гуруҳ иштирок этди. Бу ҳақида Бош прокуратура 1-хизмати бошлиғининг ўринбосари Елдўс Килимжанов маълум қилди, дея хабар беради Казинформ.
- Махсус прокурорлар тартибсизликларда 12 уюшган жиноий гуруҳ иштирок этганини аниқлаган. Улар орасида энг фаол гуруҳлар "ёввойи Арман" ДЖУМАГЕЛДИЕВнинг гуруҳи, "қозоғистонликлар" гуруҳи ва "Айшуак Жантугел" эди. Уюшган жиноий гуруҳнинг 23 аъзоси, шу жумладан тўртта жиноий авторитет ҳибсга олинган", - деди Елдос Килимжанов бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
- Мазкур жиноятларнинг ташкилотчилари ва иштирокчиларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга келиб, 547 киши оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш ва иштирок этишда гумон қилинувчи сифатида тан олинган, улардан 226 нафари ҳибсга олинган", - дея хабар беради бош прокуратура 1-хизмати бошлиғи ўринбосари.
20 минг "халқаро террорчилар" ўрнига - 12 уюшган жиноий гуруҳ... Бош прокуратура "январ" жангариларининг таркибини қайта кўриб чиқди
ош прокуратура: январ ойидаги тартибсизликларда 12 уюшган жиноий гуруҳ иштирок этди. Гуруҳларнинг 23 аъзоси, шу жумладан тўртта жиноий авторитет ҳибсга олинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси