Тавфиқ Дорак Англиянинг Ньюкасл университетида рак (саратон) касаллиги устида тадқиқотлар олиб бораётган бир турк доктори. Доракнинг дунё тиббиёт адабиётидан муносиб ўрин олган жуда қизиқ кашфиётлари бор. Булардан бири қоронғилик билан рак ҳужайралари орасидаги алоқа...
Дорак вужуднинг ҳужайра янгиловчи ва иммун системасини тартибга солувчи мелатонин гормони кеча қоронғилигида ажралиб чиқишини ёдга олиб огоҳлантиради: “Кеча қоронғисида узоқроқ ва тартибли уйқу бу модданинг ажралиб чиқиш ва организм томонидан ютилишини ҳам-да ракка қарши иммунитетни ортдиради. Кўр кишиларда рак бўлиш эҳтимоли шунинг учун жуда кам.”
Кечаси 23.00 билан 03.00 орасида организмда ишга тушадиган ва баданнинг ҳимояланиш механизмини кучайтириб, қаришни кечиктирадиган бир гормон бор: бу мелатонин. Лекин ушбу гармон тун қоронғиси билан осойишталикни яхши кўради. Яъни кечаси ётиш олдидан фақат чироқлар билан телевизорингизни ўчириб қўйишингиз кифоя эмас. Мелатони гармонининг равон ажралиб чиқиши учун уйдаги электр токига уланган барча жиҳозларни токдан узиб, иложи бўлса ётоқхонанинг токини рубильникдан узиб ташлаш керак.
Болалар хонасини ҳам шундай қилишингиз керак.
Мелатонин мияда фақат кечалари ва қоронғиликда ажралиб чиқадиган гормон. Ўтказилган тадқиқотлар мелатониннинг ҳақиқатан ракнинг олдини олувчи таъсирлари ва ҳужайравий зарарнинг олдини олишда муҳим роль ўйнашини кўрсатмоқда. Мелатонин гормонининг ёш болалар устида ҳам таъсири кучли.
АҚШ ва Европада ракка чалинган ёш болалар сони ортишидан кейин ўтказилган тадқиқотлар натижасида ота-оналардан фарзандларини қатъиян қоронғи хоналарда ётқизишлари талаб қилинмоқда. Чунки мелатониннинг кучли ажралишининг ракка қарши ҳимояловчи таъсири борлиги маълум бўлди. Лекин бу гормон ёруғликка чидамсиз.
Кечқурунлари ярим кечагача уйғоқ қолмай атрофни тўлиқ қоронғи босиши билан ётиб ухласак баданимиз учун энг фойдали иш қилган бўламиз.
Кескаларнинг "хуфтондан кейин дарров ётиш керак" деган насиҳатлари айнан мелатони гармонининг ишга тушадиган вақтига мос келиши ҳам қизиқ ҳолат. Хўш бу модда фақат инсон организми томонидан ишлаб чиқарилишидан бўлак табиатда ҳам учрайдими? Докторнинг айтишича жавоб ҳа. Мелатонин моддаси табиатда ҳам натурал маҳсуллотларда учрар экан. Масалангилос, карам, бодом, ёнғоқ каби мева ва сабзалар мелатонинга бой кўринади. Ундан ташқари мойчечак чойи ҳам шундай. Буларни кечки вақтларда истеъмол қилиш лозим. Лекин ушбу озиқлар ҳар қанча кўп тановвул қилинса ҳам, инсоннинг ўз организмида ишлаб чиқилганчалик бўлмаслигини ҳам унутмаслик керак дейди доктор Дорак. Киши вақтли ётишга одатланса, баданга ташқаридан мелатонин ёки антиоксидин олишига ҳожат қолмайди. Доктор Тавфиқ Дорак мелатонин ажраб чиқишини камайтирадиган ёки тўхтатадиган омиллар сифатида чироқни ёқиб ухлаш, телевизор қаршисида ухлаш каби ҳолатлардан сақланиш кераклигини ҳам таъкидлайди.
Кўрлар нима учун рак бўлишмайди?
Тавфиқ Дорак Англиянинг Ньюкасл университетида рак (саратон) касаллиги устида тадқиқотлар олиб бораётган бир турк доктори. Доракнинг дунё тиббиёт адабиётидан муносиб ўрин олган жуда қизиқ кашфиётлари бор. Булардан бири қоронғилик билан рак ҳужайралари орасидаги алоқа...
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар