close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пашшаларнинг манёврли учиши

Пашшаларнинг учиши видеотасвирга туширилганда улар нозик қанотлари билан ҳужумлардан сақланиш учун турли манёврлар қилиши маълум бўлди.

Пашшаларнинг учиши видеотасвирга туширилганда улар нозик қанотлари билан ҳужумлардан сақланиш учун турли манёврлар қилиши маълум бўлди.

“Science” журналида чоп этилган тадқиқот натижалари пашша тутиш ёки уриб ўлдиришнинг нима учун қийинлигини билдирмоқда. Вашингтон университетидан профессор  Майкл Дикинсон тадқиқот мақсадларидан бири пашшалар кўриш қобилиятидан қандай фойдаланишни ўрганиш эканлигини айтди. Тадқиқотчилар туғилганидан бошлаб ҳарбий самолётдек учадиган пашшаларнинг тезкор ва тўғри ҳисоблашлари билан таҳликалардан қутулиб қолишини маълум қилишди. Туз заррасидек катталигида мияга эга бўлган пашшаларнинг бу ишни қандай амалга ошириши мутахассислар тарафидан “бир сир” деб баҳоланмоқда. Тадқиқотчилар махсус ойнадан ясалган қафасда тутиб турган пашшаларнинг учишини тезкор камералар ёрдамида тасвирга туширди. Пашша билан озиқланадиган бир ҳашаротнинг тасвири туширилганда уларнинг қандай йўналишларини ўзгартирганлиги қайд этилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase