close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Япония «сайловлар»ни тан олмаган ҳолда Россияга Курил ороллари ишғол қилинганини эслатди

Токио Шимолий ҳудудлар Япониянинг ажралмас қисми эканлигини, Россия «сайловлари» эса ноқонуний эканлигини таъкидлади.

Токио Шимолий ҳудудлар Япониянинг ажралмас қисми эканлигини, Россия «сайловлари» эса ноқонуний эканлигини таъкидлади.
Япония Россияга Курил оролларининг жанубий қисмини босиб олганини эслатиб, бу ҳудудда ўтказилган «Россия президенти сайлови»ни тан олмади. Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава матбуот анжумани чоғида Шимолий ҳудудлар Япония давлатининг ажралмас қисми эканлигини ва у эрдаги Россия «сайловлари» ноқонуний эканлигини таъкидлади.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли Япония томони Кремл билан тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокараларни қайта бошлаш имкониятини кўрмаяпти. Бунгача Япония расмийлари Токио Россиянинг Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги «сайловлари»ни тан олмаслигини билдирган эди. Ғарб давлатлари ҳам Путиннинг босиб олинган Украина ҳудудларида ўтказган «сайловлари»ни тан олмаслигини эълон қилиб, у ердаги овоз бериш натижалари юридик кучга эга эмаслигини ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада «Россияда президентлик сайловлари» бўлиб ўтди. Россия Марказий сайлов комиссияси Путинга 87% овоз ясаб берди. Украина президенти Владимир Зеленский буни изоҳлар экан, Россия Федерациясидаги сайлов жараёни заррача қонуниятга эга эмаслигини айтди ва халқаро ҳамжамиятни Путиннинг Гаагадаги судлов маҳкамасига киришини таъминлашга чақирди. Украина расмийлари ҳам бутун цивилизациялашган дунёни Путиннинг президентлигини тан олмасликка чақирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase