Муҳитнинг сирлари
Олдин сизга ҚУРЪОНнинг энг мўжизавий оятларидан бирини баён қилиб берай: "Фуссилат" сураси (41-сура, 11 -оят):
(Аллоҳ) самога юзланди, у бир тутун эди; унга ва ерга: "Иккингиз ҳам истасангиз—да, истамасангиз-да биргаликда келинг", — деди. Улар эса: "Истаб келдик", — дедилар.
Аллоҳ ҚУРЪОНда "Биз бир нарсани ҳоҳласак, "Бўл!" деймиз ва дарҳол бўлади",- деб буюрган, мадомики шундай экан, ернинг остонига, яъни атмосфера ва ерга биргаликда келинг деб не сабабдан махсус амр берди экан? Нима учун "юзланди" шаклида, махсус бир яратилиш тарзида амр этган ер ва атмосферага? Бу саволларга жавоб олиш учун астрофизика олимларимизнинг сўнгги ўн йил ичида илмга олиб кирган нозик янгиликларни бир кўздан кечирайлик.
Маълумки, коинотнинг миллиард карра миллиард сайёралари бор ва ер улардан биридир. Астрофизик жиҳатдан ернинг энг катта хусусияти барқарор бир атмосферага (муҳитга) эгалигидир. Зеро, бир сайёра учун физик жиҳатдан энг қийини ва имконсизи - муҳит ҳодисасидир. Бунинг боиси аниқ ва равшан. Бир сайёрани ўраб турувчи газлар икки натижадан бири билан барҳам топади: ё бу газ молекуларининг ҳаракат суръатлари сайёранинг тортиш кучи туфайли ўзлигидан маҳрум бўлади - бу ҳолда газ сайёрага сўрилиб кетади, ё бу молекулалар иссиқ таъсирида янада тез ҳаракат қила бошлайди - у ҳолда сайёрани ташлаб фазонинг сўнгсизликларига сочилиб кетади. Баъзи сайёраларда бу ҳодисалар аста, жуда секин юз беради. Жуда қисқа вақт ичида мувозанатини йўқотиб, беқарор бир муҳит пайдо бўлади, сўнг у ҳам йўқолади.
Шундай бўлгач, ўртада муайян савол тутилади: хўш, бирор сайёранинг муқим бир муҳитга эга бўлиш имкони борми? Бор бўлса, нимада ё қаерда?
Атмосфера молекулаларининг ҳаракат суръати у сайёранинг тортиш суръатига қайсидир чекланган бир нуқтада шерик бўлади ва мувозанатда қолади.
Енди Ерга оид шарт-шароитларни бир кўздан кечирайлик. Ер Қуёшдан шундай бир узоқликда туриши керакки, муҳит иссиқлиги у молекулаларда шундай мувозанатли ҳаракат имконини берсин. Бу масофа Ернинг Қуёш атрофида айланиш суръати билан ҳамоҳанг бўлиши шарт. Зеро, шунда гироскопик итариш кучини сақлай олмайди. Айтайлик, бу масофа ҳозирланди. Энди эса Ернинг курра шаклида эканлиги билан алоқадор муаммолар бор. Агар Ер ўз ўқи атрофида маълум бир тезликда айланмаса, у вақт атмосферанинг ҳар тарафи бир хил иссиқликда бўлолмайди ва мувозанатли атмосфера юзага келмайди. Боринг, ана бу айланиш ҳам йўлга қўйилди, дейлик, энди қутбларда атмосфера сўрилиб кетади, экватордаги атмосфера жадаллик билан қутбларга ҳужумга ўтадики, Ер юзидаги шамолга дош бериб бўлмайди. Нима бўлади? Ернинг ўқи (меҳвари) тик бўлолмайди, 23,5 даража эгилади, шу тариқа атмосфера молекулалари барқарор мувозанатга эришади-ю, лекин совуқ минтақаларда иссиқлик бутунлай йўқолиб, мувозанат яна бузилади: атмосферанинг ичига шундай бир модда қўйиш керакки, иссиқликнинг йўқолишига монелик қилсин, у ҳам бор: бу -атмосферадаги карбондиоксит.
Мана шу шароитларнинг бари бир орага келгандагина муҳит яратилади. Энди оят каримани хотирлайлик: Аллоҳ олдиндан Ер ва муҳит бир-бирисиз яшолмасликларига эътиборни тортмоқда. Бу эса — биз эндигина ўрганган илмларимиздан чиқарган хулосаларимиздир. Ўн беш аср аввал бу сир, бу илмий мўжизанииг айтиб қўйилганлиги бизни титроққа солади ва ҳайратлантиради. Аллоҳнинг "юзланди" каломидан, у ўзгача бир яратиш жараёни ўтказажагини, биз юқорида санаб ўтган шарт-шароитларни лутф этажагини англашимиз мумкин. Юқорида биз "Ернинг осмони деган таъбирни ишлатган эдик. Суранинг 12-оятида "само ад—дунё" ("дунёнинг самоси") деган таъбир борлиги учун биз ҳам ўша таъбирга суянган ҳолда "Ернинг осмони" таъбирини олишга журъат этган эдик. Гарчи оятда айнан "арзнинг самоси" деган таъбир йўқ бўлса-да, "само" деган таъбирнинг умумий маъносида бир қанча ҳикматлар мавжудлигини назардан узоқ тутмаслик керак. Оятга шу жиҳатдан қаралса, унинг шундай ҳикматларини илғаш мумкин: умумий маънода само-коинотнинг маълум маконларини ифода қилади. "Самонинг етти қавати" иборасини шарҳлаганимизда биз бу мавзуга муфассал тўхталган эдик. Бу ерда баҳс мавзуи фақат биринчи ва иккинчи самолар орасидаги бир-бирига уйғун мувозанат борасидадир. Маълумки, Галактика ичида Сомон Ёълини энг мукаммал нуқтада деб биламиз. Бу комилликни яратиш учун Аллоҳнинг махсус бир амри бўлганлигини оятдан тушуниб олиш мумкин. Ундаги истамасангиз ҳам" амридан мақсад - Галактиканинг бу актсиясида мувозанат яратиш марказ координатига нисбатан янада қийинроқ бўлганлигига ишора қилмоқдир.
Еримиз, Галактика ичидаги ўз нуқтасида 230 миллиард йил муттасил гироскопик ҳаракатда бўлади (албатта, Қуёш системаси билан бирга). Бу нуқта гироскопик ҳаракат учун ниҳоятда қулай, шундай ҳаракатга мос бир жойдир. Умумий тушунчалар нуқтаи назаридан олганда Ер Галактика марказидан узоқдир. Аммо, Тангрининг бу жойни устун қўйишидан шуни илғаш мумкинки, у келгусида инсонни меҳмон қилиб юборажаги дунёни радиоактив таъсирлардан маъзурли қилиб қолдиргандир. Шу сабабли самога, Галактикамизнинг маконига "истамасангиз ҳам мослашишга ҳаракат қилинг", - деб амр этгандир. Оятдаги "Аллоҳ самога юзланди, у бир тутун эди" жумласининг бизга уқтираётган ҳикматига келсак, "само" (осмон) атамасини "атмосфера" деб қабул этмоғимиз керак, шунда бугунги атмосферадан олдин атмосферанинг карбондиоксит бўлганлигини англаб етамиз. Илмий ҳақиқатлар ҳозир шу нуқтага келган. Само (осмон) деганда Галактикамизнинг самоси қабул қилинган тақдирда, бу кунги илмий хулосаларда уқтирилганидай, Галактикамиз - энергия булути эканлигида бир тутун кўринишида эди. Мана шу саҳифага келганда Ҳақ-Таоло Ернинг маконини комиллик билан тақдирлагандир.
Ҳар икки тарзда ва шарҳда ҳам кўрилганидай, ерга оид минг бир ҳикмат хаёлимизга келаверади. Зотан, "Фуссилат" - сўнгсиз ҳикматлар, хусусан, моддий оламга жуда кўп сирлар изоҳланган сурадир. Пайғамбаримиз саллАллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча бу сурани ўқир, ундан катта И завқ олар эдилар.
Ернинг айланиши ва думалоқлиги
Қуръонда Ернинг айланишига диққатни тортувчи жуда кўп оят бор. Хусусан, Омма жузъидаги бир қанча сурада кундуз ва кеча шундай таърифланганки, улардан ернинг И айланишини осонгина билиш мумкин. Лекин 27—сура("Намл"), 88—оятда Ернинг айланиши жуда очиқ-равшан баён этилган: Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар булут юргандай юрарлар. Бу барча нарсани пухта қилган зот — Аллоҳнинг ҳунаридир. Албатта, у зот сизлар қилаётган ишлардан огоҳдир. (Алоуддин Мансур таржимаси)
Бу оят очиқ тарзда тоғларнинг булутдай ҳаракатда бўлишини амр этган. Булутлар фазода қандай ҳаракат қилсалар, тоғлар ҳам фазо маконида шундай ҳаракат ҳолидадирлар.
Бу ҳодиса фақат Ернинг айланиши назарда тутилсагина қабул қилиниши мумкин бўлган ҳолдир.
Турган гапки, ўн беш аср олдин Ер айланади дейилса, одамлар ақлдан озишарди. "Нозиот" сурасининг 30-оятида: Самодан сўнг Ерни туяқуш тухумидай қилдик, деб буюрилган.
Тухумлар орасида энг думалоғи туяқуш тухумидир. В асрда бу таъриф шу қадар ёввойи кўринганки, ҚУРЪОН тафсирчилари "ДАҲО" калимасини "ёйиб қўймоқ", "ёйиб-текис қилмоқ" маъносида шарҳлашга мажбур бўлганлар. Ҳолбуки, "ДАҲО" калимаси фақат тухумсимон, катта овал шакл, кумпол, туяқуш тухуми, катта тўп ўрнида қўлланилади. (Бизнинг муҳтарам таржимонимиз Алоуддин Мансур хам бошқа кўпдан-кўп нуфузли муфассирларнинг анъанавий фикрини қабул қилиб "дахо" калимасини "ёйиб-текис қилдик" тарзида изохлаганлар, - Таржимон). Бу оят жуда очиқ тарзда Ернинг думалоқ эканлигини билдиргандир. Худди Ер айланишида бўлгани каби, Аллоҳ Ернинг думалоқлиги борасида ҳам шундай бир калима юборганки, ул аср инсонлари ҳам ақлларини қаттиқ ишлатмай ўқийверганлар, орадан асрлар ўтиб бу сўзнинг асл сири англашилгандир.
Нефт
У (Раббинг) ўт—ўлан ундирди, сўнг уни ҳора ғушога айлантирди.("Аъло" 87-сура, 4-5-оятлар).
"Ғушо" деганда арабчада сел кўпикларига қоришган чирик дарахт япроқларининг қуйқаси тушунилади. Нефт ва нефт нимадан бўлганлигини бу оятчалик англатувчи баёнга дуч келганмисиз? Қани бугун бирон бир тафсирчи бундан ўн беш аср олдин ҚУРЪОНда нефт таърифи берилганлигини инкор эта оладими? Яна оятдаги нозикликка қарангки, бир-бирига хеч ўхшамайдиган хабарларни бир жойнинг оъзида бериб қўя қолган.
Бу хабарларнинг биринчиси: Ер қадимда кенг ўсимликлар ўрами билан ўралганлигини билдиради. Геологияда бу ҳикмат неча-неча асрлар ўтгандан кейингина кашф этилгандир.
Иккинчи ҳикмат: ўсимликлар ўрами мўл оксиген чиқариб, муҳитни битказгандан сўнг, энди йўқотилиши кераклиги туфайли катта зилзилалар қилинганлигидадир.
Учинчи ҳикмат: ўша ўсимликларни Аллоҳ, қора сувга айлантирдик демасдан, қора сел қуйқумига айлантирдик дейди. Илм-фан томонидан нақ 25 йил олиб борган тадқиқотларида ҳам нефт Ернинг ўзига мос келувчи қатламлари орасида бир ирмоқ каби оқиши уқтирилгандир. Мана, кўриб турибмиз, оят илм тилида нефт оқими деган ходисани ҳам очиқ-равшан билдириб турибди.
Тоғлар ва зилзила
Қуръоннинг бир қатор оятлари геологик ҳикматларни баён этади. Буларнинг энг муҳимлари тоғларнинг магма(ер қаъридаги чўғсимон суюқ модда, лава) устида ҳаракат қилишларини ҳамда Ернинг тупроқ таркиби соғлом бўлиши учун тоғлар яратилганлигини билдирувчи оятлардир. Эътибор беринг: "Ан-наҳл", 16-сура, 15-оят: У (Аллоҳ), Ер сизларни тебратмасин учун унда собит тоғлар барпо қилди. (Алоуддин Мансур таржимаси)
Маълумки, Ер қатламлари марказдан уст томонга борган сари ўзгара боради. Қоқ марказдаги суюқ ва иссиқ қоришма маъданлар устида иссиқлиги турлича қаватлар бор Тупроқ бу қаватларнинг энг устидаги уқаланувчи қаватдир. Агар дунё бўлмағур бир тасодиф асари сифатида яратилган бўлсайди, энг устдаги тупроқ қавати бу маъданлар узра сузиб юрар ва тинимсиз зилзилалар ер юзида бир жонни ҳам соғ қўймасди.
Аллоҳ тоғларни яратиб, бу сузиш, бу зилзилаларга "тўхта!" деб буюрган. Дунё харитасида бу Улуғ санъаткорнинг қўлидан чиққан декоратсияни кўришингиз мумкин. Мана шу тоғлар декоратсияси Ер тупроғининг битмас зилзилаларини йўқ қилган. Оят тоғларнинг яратилиш сабабини шарҳларкан, айни чоғда, ернинг геологик ҳолатини ҳам тушунтиради. Бу эса оятнинг навбатдаги бир мўжизасидир.
ХОЛУҚ НУРБОҚИЙ