close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эволюция назариясидаги катта хатолик

19 асрда натуралист Чарльз Дарвиннинг эволюция назарияси яралиш ҳодисасини инкор этади. Унга кўра, барча тирик жонзотлар бир-бирларидан тасодифий йўл билан пайдо бўлганлар. Жонли мавжудотлар хусусиятларини сичковлик билан ўрганилса, Дарвиннинг эволюция назарияси не даражада хато эканлиги равшан бўлади.

19 асрда натуралист Чарльз Дарвиннинг эволюция назарияси яралиш ҳодисасини инкор этади. Унга кўра, барча тирик жонзотлар бир-бирларидан тасодифий йўл билан пайдо бўлганлар. Жонли мавжудотлар хусусиятларини сичковлик билан ўрганилса, Дарвиннинг эволюция назарияси не даражада хато эканлиги равшан бўлади.

Унинг иккита фундаментал сабаблари бор:

1. Жонли мавжудотларнинг таналарида ўзига хос мураккаб шаклга эга бўлган комплекс (уйғун бирлик) тизимлар ва органлар ҳаракатланади. Ушбу тизимлар ва органлар мавжудлиги ҳаётнинг онгли равишда яратилганлигини тасдиқлайди. Жаҳон океани тубликларида яшовчи мавжудотлар ҳам бунга мисол бўлади. Бутун таналари қумга киргач, кўзлари қумнинг юза қисмида қолиб атрофни тўла кузатиб турувчи қисқичбақа ёки бир зумда атроф-муҳит билан уйғунлашиб кетишини таъминлаб берувчи саккизоёқнинг махсус ҳужайралари ёхуд дум қисмларида жойлашган қалбаки кўзлар ёрдамида душманларини қўрқитувчи балиқлар ва яна бошқа кўплаб жонзотлар бенуқсон ва тартибли режа мавжудлигига далолат қилади. Бу жонзотларнинг мавжуд бўлишини, гўёки улар “тўла тасодифий” равишда пайдо бўлгандек қалбаки бир формула орқали тушунтиришнинг имкони йўқ.
2. Ҳайвонларнинг қотиб қолган жасадларини ўрганиш жараёнида шу нарса аниқ бўлдики, ҳайвонларнинг ҳар хил турлари сайёрамизда ҳеч қандай ўзаро эволюцион боғлиқликсиз ҳолда ҳозир қандай бўлса, ўша пайтда ҳам шундоқ, аммо тўсатдан пайдо бўлган. Эволюция назарияси дейдики, ерда яшаган турлар ўртасида “оралиқ турлар” мавжуд бўлган. Бироқ олимлар томонидан ана шу “оралиқ турлар”нинг на излари ва на қолдиқлари топилди.

Яна қотиб қолган жасадларни текшириш шуни кўрсатдики, бизларга маълум бўлган балиқларнинг қадимгилари алоҳида тана тузилишига эга бўлган ҳолда Ерда тўсатдан пайдо бўлган. Балиқларнинг ушбу турлари ўзларигача мавжуд бўлган умуртқасиз денгиз жонзотларига умуман ўхшамайди. Ушбу мураккаб масалани эволюция назарияси тарафдори, палеонтолог олим Жералд Тодд ўзининг “Суякли балиқлар эволюцияси” номли мақоласида қуйидагича кўтариб чиқади:
“Жасадларни текширув шуни кўрсатдики, суякли балиқларнинг барча кенжа уч тури тахминан бир хил вақтда вужудга келган. Улар бир-бирларидан организмларининг тузилиши ва шакли жиҳатдан фарқ қилган ҳамда йиртқичлардан ҳимояланиш учун яхши воситаларга эга бўлган. Улар қандай пайдо бўлган? Уларни бир-бирларига ўхшашсиз қилиб ким яратган? Ҳимоя учун ушбу воситалар қаердан келиб қолди? Ўша “оралиқ форма”га эга бўлган уларнинг аждодларидан нима учун излар қолмаган?”
Балиқларнинг аждодлари йўқ, чунки улар бир-бирларидан келиб чиққан эмас. Улар ҳозир қандай бўлсалар, худди шундай яратилган.
Эволюция назарияси тарафдорларини боши берк кўчага бошловчи денгиз мавжудотларининг бошқа бир тури бу электр балиқлар. Ўз таналарида электр қувватини ишлаб чиқариб, ундан ҳимоя, ҳужум ёки муомала қилиш мақсадида фойдаланиши том маънода мўъжизадир. Электр балиқларнинг кўплаб турлари 500 вольтли кучланишга тенг ток ишлаб чиқаришга қодирдир.
Бундан ташқари, сезиларли даражада тузилиш жиҳатдан ўзаро фарқланувчи электр балиқлар мавжуд. Эволюционистлар ушбу электрли мавжудотлар ўртасида қанақа эволюцион алоқа борлиги борасида бирорта тахминни ҳам илгари сура олмаганлар.
Эволюция назарияси асосчиси Чарльз Дарвин электр балиқлар борасидаги бу жумбоқ устида жуда кўп бош қотирган ҳамда қатор хулосалар чиқаришга мажбур бўлган эди. Ўзининг “Турларнинг келиб чиқиши” китобининг “Назария мураккабликлари” қисмида у қуйидагиларни ёзади:
“Балиқларнинг электр органлари менинг назариям учун яна бир  истисноли мураккабликни тақдим этмоқда. Чунки бу ажойиб органларнинг шаклланиши қайси йўл билан вужудга келганлигини тасаввур қилиш жуда қийин. Аммо ушбу электр органлар бошқа янада жиддийроқ мураккабликни ҳам келтириб чиқаради: улар деярли ўнлаб турли балиқларда учрайди ва бу балиқларнинг баъзилари фақат узоқ қариндошликка эга” (Чарлз Дарвин “Турларнинг келиб чиқиши”, 6-нашр, 221 б).
Ҳақиқатда эса, Дарвин мураккабликларининг адоғи йўқ. Сув остида яшовчи ҳар бир тирик жонзот эса бенуқсон яратилганлигини исботловчи хусусиятларга эга.
Овчи-балиқ овлашда ажиб усулни қўллайди. Ўзининг ўлжасини тутишда бир томондан иккинчи томонга тебраниб, бош томонида қармоқни эслатувчи махсус орган ўсиб чиқадиган нарса билан жалб қилади.  
Пуркагувчи-балиқ геометрияда шу қадар синалганки, у нурнинг сувда синишига қарамасдан ҳавода учиб юрган ҳашаротни ҳайратланарли даражада аниқлик билан мўлжалга олади. Ўз ўлжасини оғзидан отилиб чиққан сув оқими ёрдамида уриб туширади.
Амазонка дарёси сувларида яшовчи яна бир балиқ бир метрдан баландроқ сакраб ўлжасини овлайди.  Бунда ҳам ўлжага бўлган масофа ҳамда сакраш бурчаги жуда аниқлик билан белгиланади.
Ушбу тирик мавжудотларнинг барчаси бизга жуда муҳим ҳақиқатни баён этади. Ҳар бир мавжудотда илоҳий Яратувчининг қудратини исботловчи хусусиятлар бор. Ўз органларига, яшаш услубининг мураккаб системаларига, тана тузилиши ҳамда шакл ва рангга эга бўлган ҳар бир мавжудот санъат дурдонаси ҳисобланади. Ҳеч шубҳа бўлиши мумкин эмаски, ҳар қандай санъат асари ўзининг Яратувчиси борлигига далолат қилади. Денгиз сувларида мавжуд ушбу яратилган кўркам жонзотлар бизга қуруқлик ва осмонлар, денгизлар-жамийки оламларни ижод этган зот Аллоҳга томон йўлни кўрсатади.
Аллоҳ яратишининг бетакрор санъати борасида бизга Қуръонда хабар келади:
 “У Аллоҳ Яратувчи, Холиқ, Мусаввирдир. Унинг чиройли исмлари бўлиб, Унга Ер ва осмонлардаги барча нарсалар тасбеҳ айтиб улуғлайди. У Азиз, Ҳаким зотдир”. (Хашр, 24)

 Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase