close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сўфийларнинг хато ва хурофотга тўла китоблари

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг "Талбис Иблис" китобидан:
Сўфийларнинг хато ва хурофотга тўла китоблари:

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг "Талбис Иблис" китобидан:
Сўфийларнинг хато ва хурофотга тўла китоблари:
Абу Наср ас-Саррож улар учун «Лумаʼ ас-Суфийя ‒ Тасаввуфнинг улуғворлиги» китобини ёзиб, унда ёмон эътиқодлар ва жирканч ибораларни тилга олган.
Аллоҳ таолонинг изни билан ундан иқтибос келтирамиз.
Абу Толиб ал-Маккий улар учун «Қутул-қулуб = Қалблар таоми» китобини ёзган.
Унда ёлғон ҳадислар, шом ва аср намозлари ҳақидаги қуруқ гаплар ва бошқа уйдирма гапларни тилга олган. У ёвуз эътиқодларни тушунтирар ва: «Борлиғимнинг ҳақиқатини биладиганларнинг айтишича......» жумласини тез-тез такрорларди.
Аслида, бу бемаънилик эди! У: Аллоҳ азза ва жалла ердаги ҳаётда "авлиё"ларга Ўзини намоён қилармиш, деди!
Абу Тоҳир Муҳаммад ибн ал-Аллоф ривоят қилди:
“Абу Толиб ал-Маккий Абу ал-Ҳусайн ибн Солим вафотидан кейин Басрага келиб, унинг қарашларини тарғиб қила бошлади. Кейин Бағдодга етиб келди. Унинг атрофида оломон йиғилиб, таъзимни эшитишди. Ваҳоланки, у ҳар хил бемаъни гапларни гапирарди. Кўпчилик унинг сўзларини эслади: «Ҳеч ким Холиқ каби махлуққа зарар eтказмайди!»
Одамлар уни бидъатда айблашиб, у билан мулоқот қилишмади. Шундан сўнг, у очиқ даъват қилмайдиган бўлди".
Ал-Хатиб ривоят қилди:
“Абу Толиб ал-Маккий сўфийлар тилида китоб ёзди ва уни «Кутул-қулуб – диллар таоми» деб атади. Унда Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги рад этилган жирканч тушунчаларни зикр қилди”.
Шунда Абу Нуайм ал-Асбаҳоний келиб, уларга «ал-Ҳиля – безак» китобини ёзиб, сўфийлик доирасида қабул қилиб бўлмайдиган қабиҳ нарсаларни келтирди.
У Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва бошқа энг яхши саҳобаларни (Аллоҳ улардан рози бўлсин) уялмасдан, уларни сўфий деган, ҳамда Шурайх ал-Қозий, Ҳасан Басрий, Суфён Саврий, Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг парадоксал гапларини ривоят қилган!
Шу билан бирга, ас-Суламий «Табақат ас-суфийя»да ал-Фузайл, Иброҳим ибн Адҳам, Маъруф Карҳий каби суннат аҳли вакилларининг номларини зикр қилиб, уларни сўфийлар қаторига киритиб, зоҳидлардан эканликларини таъкидлаган”.
[Тасаввуф зоҳидликдан фарқ қилади, чунки тасаввуфга сохта эътиқод ва ғоялар, фалсафий назариялар ва зоҳидона турмуш тарзига алоқаси бўлмаган бошқа бидъат қоидалари киритилган. Ва кимки мутлақ маънода зоҳид ўтган мусулмонларни сўфийлар деб таснифласа, у ноҳақлик қилиб, катта хатога йўл қўйган бўлади...].
Тасаввуф, зоҳидликдан ташқарига чиққан машҳур оқимдир. Уларнинг бир-биридан фарқи шундан далолат берадики, алломаларнинг ҳеч бири оз нарсадан тийилиш ва қаноатни қораламаган, балки сўфийлик амал ва одатларини қоралаган...
Абдулкарим ибн Ҳувазин Қушайрий улар учун «ар-Рисола ал-қушайрия» китобини ёзган.
Унда хаёлий сингиш (Фано - ўлим, ғойиб бўлиш; инсон руҳини ҳайвоний эҳтиросларидан ажратиш. Фанода инсонга Худодан бошқа ҳеч нарса кўринмайди. Унинг тескариси, антитезаси бақo (абадийлик)дир. Фанo – Худо учун ғойиб бўлиш. Бақo эса Худо билан абадийликдир. Aбадий мавжудлик (бақo), руҳий сиқилиш ва осойишталик (ал-қабз ва ал-баст) ҳақида ғазабланган сўзларни эслатиб ўтган.
Замон ва ҳолат ҳақида, борлиқ ва борлиқ (вож ва вужуд), қўшилиш ва айрилиш (Жам ва тафриқа), уйғониш ва мастлик (саҳв ва сукр), овқатланиш ҳақида ва сингдириш, йўқ қилиш ва ўрнатиш ҳақида, зоҳир ва мавжудлик ҳақида, тафаккур ва нур ҳақида, юксалиш ва тафаккур, дастлабки босқич ва мустаҳкамлаш ҳақида, ташқи шариат ва ҳақиқий олам ҳақида (завқ ва шурба, маҳва) ва исбат, тажалли ва мухадара)... ва бошқа бемаъни гаплар... Ва унинг бундай атамаларни тушунтириши жуда ғалати!
Кейин Муҳаммад ибн Тоҳир ал-Мақдисий келиб, улар учун «Сафват (танланган) ат-тасаввуф»ни жамлади. Унда ақлли одам айтишдан уяладиган гапларни айтди.
Аллоҳ таолонинг иродаси билан ундан айрим парчаларни келтирамиз.
Шайхимиз ҳофиз Абул-Фазл ибн Наср айтди:
«Ибн Тоҳир ижозат йўлига амал қилди». “У аёл танасининг яланғоч қисмларига қарашга рухсат бериш ҳақида китоб ёзган. Бундан ташқари, у Яҳё ибн Муъийндан ривоят келтирди: у гўё: "Бир марта Мисрда мен бир гўзал қизга қарадим, Аллоҳ уни раҳмат қилсин", деди.
Ундан: "Сиз ҳақиқатан ҳам унинг ҳаққига дуо қилаяпсизми?" - деб сўрашди. У:
«Аллоҳ уни ва барча гўзалларни баракали қилсин», деб жавоб берди.
Шайхимиз Ибн Носир айтди:
«Ибн Тоҳир жуда заиф ривоятдир».
Шунда Абу Ҳомид Ғаззолий келиб, уларга сўфийлик тарзида «ал-Иҳё» китобини ёзди, уни ёлғон ҳадислар билан тўлдириб, уларнинг саҳиҳлигини билмай, «пардани ечиш» (мукашафа) атамасини кўриб чиқди ва шариат меъёрларидан оғиб кетди:
“Иброҳим (алайҳиссалом) кўрган юлдуз, қуёш ва ой нури – Улуғ Аллоҳнинг пардасидир. Улар самовий жисмларни англатмайди! Бу, Бoтинийлар нутқига хосдир!
У ўзининг «ал-Муфсиҳ бил-аҳвал» асарида шундай ёзган:
“Сўфийлар ҳақиқатда фаришталарни ва пайғамбарларнинг руҳларини кўрадилар, уларнинг овозларини эшитадилар ва улардан баҳраманд бўладилар. Кейинчалик тасвирни кўриш даражасига кўтарилади, уни тавсифлаш қийин».
Буни суннатдан, исломдан, салафлар меросидан бутунлай бехабарлиги ва ўзлари маъқуллаган сўфийлик йўлига йўналтирилганликлари учун ёзишган. Улар буни маъқулладилар, чунки чин кўнгилдан зуҳднинг ижобий томонларига ишондилар.
Шу билан бирга, улар сўфийларнинг ўзларига кўринган яхши фазилатларига назар ташлаб, уларнинг ибораларини энг юмшоқ ва энг таъсирли деб ҳисоблар, ўзларидан олдинги солиҳларнинг хатти-ҳаракатлари ва кўрсатмаларида маълум бир қаттиққўллик бор деб ўйлар эдилар.
Қолаверса, сўфийлик амалий йўл бўлиб, ташқи кўринишда покланиш ва ғайрат билан ибодат қилиш билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, одамлар уларга қаттиқ мойил эдилар.
Бу ‒ яхши вақт ўтказиш ва мусиқа тинглашни ўз ичига олади ва инсон табиати бу васвасаларга мойилдир.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase