Унда, чекловларга қарши чиққан ва икки йил давомида ҳақоратланиб, “қотил” деб аталганлар ҳақ бўлиб чиқадими?
Джонс Хопкинс университети тадқиқотчилари локдаунларнинг самарасизлигини эълон қилишди. Улар ўтказган таҳлилларга кўра, аҳолини ўзини-ўзи изоляция қилиш билан боғлиқ қаттиқ локдаунлар ҳам барча мамлакатларда фойдасиз бўлиб чиқди, жумладан, Европа ва АҚШда ўлимнинг сезиларли даражада камайишига олиб келмади, дея таъкидлади экспертлар.
Хулосалар жуда тўғри, дейди ЭИСИ эксперт кенгаши раҳбари Глеб Кузнецов. Царьград билан суҳбатда у инфекциялар занжирини бузиш учун одамларни ажратиш чораси сифатида локдаун қилиш, албатта, самарали эканлигини тушунтирди. Аммо бу фойдани иқтисодиётга зарари билан солиштирадиган бўлсак, бу ҳақда ижобий ҳодиса сифатида гапириш қийин.
Локдаун, албатта, маълум бир эпидемияга қарши потенциалга эга, аммо иқтисодиётга, ижтимоий соҳага, аҳоли саломатлигига, болаларга ва умуман ҳамма нарсага етказадиган зарари одамларни ажратиш ва камайтириш орқали келтирадиган жуда кам фойдадан анча юқори», - дея таъкидлади эксперт.
Кузнецовнинг фикрича, олимлар ниҳоят локдаун оқибатларининг ҳақиқий кўламини ўлчаб кўргани ва баҳолагани олдинга ташланган катта қадамдир. «Чунки аввал локдаун ҳар доим сўзсиз қабул қилинган: мана локдаун бор, у одамларни ажратиб туради, бу яхши. Локдауннинг ҳақиқий оқибатларини кўринг, бунинг нимаси яхши – деган одамларни масхара қилишди, ҳақорат қилишди, скептиклар, инкорчилар ва ҳатто қотиллар деб аталишди».
Мана энди маълум бўлишича, икки йил ўтгач, барча ковид чораларининг, шу жумладан локдаунларнинг асосий мафкурачиларидан бири бўлган Хопкинс университети ҳамма нарса унчалик оддий эмаслигини ва локдаунлардан сўзсиз фойда йўқлигини тан олди. Ўйлайманки, бу эпидемияларни тушуниш учун олдинга қўйилган катта қадамдир, — дея хулоса қилди суҳбатдошимиз.
Олимлар пандемиянинг асосий хатосини тан олишди
Джонс Хопкинс университети олимлари ниҳоят расман тан олишдики, локдаунларнинг кенг жорий этилиши коронавирусга қарши курашда деярли ҳеч қандай рол ўйнамаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси