17.12.2019 08:19
Хитой мутантлар яратиш бўйича инсоният учун хавфли бўлган тажрибалар бошлади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
Ғарб оммавий ахборот воситалари Хитой ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан навбатдаги қатағон чораларини фош қилаётган бир пайтда хитойликларнинг ген муҳандислиги борасида қизғин ишлари эътибордан четда қолиб кетяпти. 9 декабрь куни Livescience.com илмий ресурсининг хабар қилишича, хитойлик биологлар чўчқа эмбрионига маймуннинг илдиз ҳужайраларини муваффақиятли киритишди ва уларни суррогат уруғларига жойлаштиришди.