close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Билим – маълумот дегани эмас!

Бугун исломий дўкон расталарида ўрта асрларга оид кўплаб фундаментал рисолаларни ҳам, ислом дунёсининг замонавий олимлари асарларини ҳам учратиш мумкин. Қуръоннинг машҳур тафсирлари, ҳадис тўпламлари, фиқҳ бўйича асарлар исталган ўқувчи учун очиқ бўлган тарзда таржима қилинган кўринишда тақдим этилмоқда.

Бугун исломий дўкон расталарида ўрта асрларга оид кўплаб фундаментал рисолаларни ҳам, ислом дунёсининг замонавий олимлари асарларини ҳам учратиш мумкин. Қуръоннинг машҳур тафсирлари, ҳадис тўпламлари, фиқҳ бўйича асарлар исталган ўқувчи учун очиқ бўлган тарзда таржима қилинган кўринишда тақдим этилмоқда. Турли ахборот ташувчилар, интернет-ресурслар оддий фойдаланувчиларга исломий билимлар улкан уммонига кириш имконини беради. Илгари эса, билимлар йўлини танлаган одам қунт билан ишлаши: дастлаб араб тили ва бошқа инструментал фанларни ўрганиши, сўнгра – «оддийдан – мураккабга» тамойили бўйича билимлар олган ҳолда муҳимроқ мураккаб фанларга ўтиши лозим эди.
Китоб чоп қилиш давридан олдин илм толиби (билимлар изловчи, талаба) мос келувчи китоблар мавжудлиги ҳақида ўйлаши лозим. Китоб, айниқса, катта асарлари топиш қийин бўлган: ёки талабанинг ўзи бу китобларни кўчириб чиққан, ёки бунинг учун бошқа одамларни ёллаган. Китоб сотиб олиш эса, ҳозирги ўлчовларга кўра, катта давлат талаб қиларди. Аждодлари олим бўлган айрим кишилар ота-буваларининг советлар давридан олдинги вақтларда нималар эвазига китобларни қўлга киритгани ҳақидаги ҳикояларини ҳали унутмаган. Баъзида қўлёзмалар глоссарийсида ушбу китобнинг нархини кўрсатиб турадиган китоб эгаси ёки кўчирувчининг қайдларини учратиш мумкин. Бувимнинг қандай қилиб унинг отаси «Маҳалла» китобини (шофеъийлар мазҳаби бўйича уч жилдли рисола) уч сотих ер ва бир нечта сигир бериб сотиб олгани ҳақида ҳикоясини эслайман. Бугун бу китобни 1000 рублга сотиб олиш, компьютер орқали интернетдан текинга кўчириб олиш мумкин.
Замонавий мусулмонларнинг реал имкониятлари ва статистика бир томондан, оптимистик руҳда умид қилишга мажбур этади… Бироқ ахборот билан тўйингалик натижалари баъзида танганинг иккинчи томони ҳақида ҳам ўйлашга мажбр қилади: айтиб ўтилган ҳодисанинг кутилмаган оқибатларига тез-тез дуч келинади…

Бошқа тарафи

Бир-бирига зид келадиган, бир-бирини тан олмайдиган йўналишлар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Ҳар бир гуруҳнинг ўз олимлари бор. Бошқалар эса, улар учун адашганлар ёки чала адашганлар ҳисобланади. Муржийлар, мадхалийлар, хаворижлар, хизбийлар, ашъарийлар, сўфийлар, қуръонийлар, такфирийлар… Ижтимоий тармоқлар бундай турфаликка тўлиб кетган, ҳар бир гуруҳ интернетда ўз сайтига эга бўлиб, бошқаларни улар орқали «ўқитади» ва албатта, ҳар бири фақат унинг позицияси ҳақиқий Ислом эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилади. Ҳаттоки бўлинмалар орасида ҳам баъзида чексиз тортишувлар юзага келади… Инсон неча йил ўқимасин, қанчалик билимлар даражасига эришмасин, у албатта қарор топган дунёқараш доиралари ёки ўз сайтларининг ғоялари  орқали «ўтказилади», ва, табиийки, бу ерда қандайдир ахлоқий субординацияга ўрин ҳам қолмайди. Умматнинг парчаланиши ижтимоий оқибатлари ҳақида, қариндошлик муносабатлари узилиши ҳақида, ота-оналар ва болалар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ҳақида, болаларнинг бўйсунмай қўйиши ҳақида гапирмай қўя қоламиз.
Бу издошларга тегишли, интеллектуал қобилиятлари бўйича ислом ҳақида маълум бир ахборот олишга эришган, хом хаёлга берилганларга келадиган бўлсак, улар ўзларини умматнинг «мужтаҳидлари» (олий даражадаги олимлари) деб тасаввур қила бошлади. Улар ўз сайтларини очган, уларнинг машҳур шайхлар фатволарининг парча олинган метраилларидан моҳирона фойдаланиш ва ахборот хилма-хиллигидан таажжубга тушган издошлари тўгараклари бор. Мусулмонлар жамияти муҳитида бўлганда баъзида бундай олимларнинг ғайриодатий фатволари ва баёнотларига дуч келади киши. Айтиб ўтилган муаммонинг барча салбий жиҳатларини санаб ўтиш учун саҳифалар етмайди.

Бугунги кун муаммоси нима?

Билим, чироқ эмасми, ахир?! Натижа бошқача бўлиши керак эди-ку... Бўлаётган нарсаларнинг сабабини билиш учун биз аввало илм ва маълумот тушунчаларининг фарқини тўғри англашимиз зарур.
Иккала тушунча маълум бир ахборот захирасини ифодаласада, исломий билимларга нисбатан турли талқинларга ҳам, турли натижаларга ҳам эга бўлишини тушуниш зарур. Улар олиш манбасида турлича, фойдаланиш имкониятлари ҳар хил, уларга эга бўлиш ва издошларга етказиш тўлиқлиги борасида фарқланади.
Агар исломнинг биринчи асри тарихига қайтадиган бўлсак пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам билимлар узатишида улар иккита муҳим таркибий қисмга эга бўлганини кузатиш мумкин: бу биринчи навбатда, тўлақонли узатиш, яъни билимлар ақида, фиқҳ, тафсир, ҳадис, одоб каби алоҳида фанлар кўринишида эмас, балки аксинча – санаб ўтилган барча фанларни ўз ичига оладиган тўлақонли ахборот кўринишида етказилган. Иккинчидан, билимлар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам келадиган чуқур маънавийлик билан бирга кузатилган. Бу маънавийлик – кенг қамровли тушунча бўлиб, Аллоҳни севишдан тортиб бошқа фарзларигача қамраб олади: бу ерга Аллоҳнинг ваъдалари бажарилишига қатъий ишончни ҳам, юқори даражадаги ахлоқ ва олижаноблик хислатларини ҳам, жамиятни тушунишни ҳам, меҳр-муҳаббат ва раҳмдилликни ҳам, ички ҳис-туйғуларни ҳам, самимий топинишни ҳам ўз ичига олади. Маънавийлик ҳеч қачон билимлардан айри ҳолатда бўлмаган. Билимлар маънавиятсиз тақдим этилмаган. Шундай қилиб, билимлар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам томонидан саҳобаларига етказилган. Саҳобалар Пайғамбарга эргашган: нафақат «бу ҳаром, бу ҳалол» ёки «бу мақсадга мувофиқ, бу эса йўқ»ни олган, балки унинг ҳар бир сўзини жамиятга муносабатини, сахийлигини, жасурлигини, олижаноблигини, зийраклигини идрок қилган ҳолда тарбия топган… Соф манбадан бу билимларнинг барчаси кейинги авлодга (тобеинларга) етказилган, улар эса, ўз навбатида, кейинги авлодларга етказган… Бу сўзнинг том маъносидаги билимлардир.
Кўпчилик ёш толиби илмлар (асосан араб мамлакатларидан ташқарида) ислом ҳақида катта ҳажмда, лекин шариатни тўлиқ тушунмасдан, маънавий ўрнакларсиз ахборот йиғилмокда. Ёшларни маънавий тарбиялаш исломга мувофиқлик томон ўзгаришларга дуч келмаяпти. Одоб-ахлоқ йўналишлари исломгача қандай бўлган бўлса, шундайлигича сакланиб қолган. «Билимлар» уларни керакли ўзанга йўналтирадиган негизсиз қолиб кетади.
Ахборотдан хоҳлаганча фойдаланилади. Ахборотдан фойдаланувчи қанчалик моҳир бўлса, у шунчалик «бўш қулоқ» қидиради, сайтлар шунчалик оммалашади ва издошларига эга бўлади. Бундан турли тўгараклар ҳам келиб чиқилади.

Ечим қандай?

Ахир китоблар таржима қилиниши ва ўқилишида жамиятни айблаб бўлмайди. Ўқиш – ҳар қандай ривожланган жамият учун зарурий жараёндир. Албатта, мен таржима қилинган асарлар ёки уларни ўқишга ёки исталган фикр бўйича исбот ва далил талаб қиладиган ёшлар танқидига қарши эмасман. Ҳар бир мусулмон ўз дини манбасини билиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир.
Ушбу муаммонинг ечими биринчи навбатда, муносиб илмий ва маънавий билимларга эга бўлган олимлар мавжудлигидадир. Собиқ совет иттифоқи ҳудудида бугунги ислом билан боғлиқ вазият бизда олимлар йўқлиги билан тавсифланади.
Набий соллаллоҳу алайҳ васаллам ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: “Албатта Аллоҳ илмни бандалардан бир суғуришда суғириб олмайди. Лекин илмни уламоларни қабз қилиш орқали олади. Ҳатто агар олим қолмаса, одамлар ўзларига жоҳилларни йўлбошчи қилиб олишади. Шунда улар илмсизларча фатво беришиб, ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам адаштиришади. (Бухорий)
Исломга қизиқадиган одамлар дин ҳақида билимларни қаердан ва қандай олиш кераклигини тушунишлари лозим. Сайтлар – олимлар эмас, «муайян риоя қилувчи биродар» – бу олим эмас. Олимлар ўз мезонларига эга. Олимлар йўқ бўлганда (тўғри маънода) исломни етказиш бўйича бутун мажбурият «билим талаб қилувчилар» (толиби илм), имомлар ва тарғиботчилар – исломий маълумотга эга бўлган шахслар зиммасига юкланади.
Исломни етказувчилар араб тилини, фундаментал ва инструментал исломий фанлар комплексини чуқур билишга асосланган исломий маълумот зарур. Ҳаттоки асосий фанлар ҳам улардан келиб чиқадиган шарҳловчи материал билан мустаҳкамланиши лозим. Ақидани билиши керак ҳеч бўлмаса, сектантлик тарихидан билимлар билан бирга кузатилиши лозим. Фиқҳ (ислом ҳуқуқи) фани, ўз навбатида, «мақосид аш-шариат» (шариат ва ҳуқуқий меъёрларнинг мақсадлари), «усул ал-фиқҳ» (ҳуқуқ назарияси ва методологияси), «ас-сиёсат аш-шариат» (шариат сиёсати) каби қатор фанлар билан кучайтирилиши лозим. «Илм ал-ҳадис» (ҳадисшунослик), «тафсир» (Қуръон шарҳи) ва бошқа фанлар билан ҳам худди шундай.
Бир сўз билан айтганда, ҳар бир фан бир қатор ҳамроҳ фанларга эга бўлиб, халқни маърифатли қилишга даъвогарлик қиладиган одамлар улар ҳақида ҳеч бўлмаса озгина билишлари лозим. Ниҳоят, бу билимлар тўплами билан бирга улар Аллоҳнинг олдида самимийликдан тортиб Унга даъват қиладиган шахсларга нисбатан раҳмдиллик билан якунлаган ҳолда улкан маънавий-ахлоқий бойликка эга бўлиши лозим. Олим ёки толибнинг интеллектуал ва ахлоқий хислатлари мавзуси – алоҳида ва кенг мавзудир. Асосий гап шундаки, бу хислатларни интернет-сайтлар орқали етказиш мумкин эмас. Мос равишда, сайтлар тўлақонли билимлар манбалари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мусулмон киши улар орқали ўз билимлар бойлигини тўлдириши, лекин уларни ўз диний дунёқарашида сўнгги инстанцияга айлантирмаслиги мумкин. Билимларни факат олимлардан олиш керак, олимлардан олинмаган билимлар иккинчи даражали аҳамият касб этади. Киши нечта сайтни ўқиб чиқмасин, токи у анъанавий усулда – олимлардан араб тилида билим ола бошламагунча уни олим ва ҳатто талаба деб атаб бўлмайди. Бунгача у ўзини «билимлар эгаси» даражасига қўймаслиги лозим. Мусулмон кишига шунчаки бундай одамларни билимлар манбасига айлантириш тақиқланади. Муҳаммад ибн Сийрин: «Албатта илм – диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг», дедилар. (Муслим)

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase