ИсламОнлайн.Уз
Мусулмон бўлиб туғилиш бошқа, ўзга дин вакиллари муҳитида дунёга келиб, вояга етиб, кейинчалик ўз иродаси, риёзати, саьй-ҳаракатари билан "Сироти мустақийм"га юз буриш бошқа.
Аҳмад Дийдодга бағишланади
6 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий диний таълим муассасаси ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2021-2022 ўқув йилининг бошланиши ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди.
Шу кунларда баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасига ким сайланиши ва номзодлар ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда.
Британия Ҳиндистонни босиб олганидан сўнг насроний миссионерлари ёмғир мавсумидаги қурбақалардек ҳамма ёқни босиб кетди.
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳосибий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзи Аллоҳ таоло томон ҳидоятланиш, нафснинг тўғри бўлиши ва покланиши шайх ва байъатга боғланмаган. У Аллоҳ таоло буюрган, Китоб, Суннат ва уммат салафларининг сулуки ўз ичига олган илм ва амални маҳкам тутишга боғланган.
Қуръони Каримда қатор қиссалар келган. Айрим кимсалар шундан келиб чиқиб Қуръонни тарихий китоб деб таърифлашга урунишади. Аслида Қуръон шунчаки тарихни ҳикоя этмайди, балки у инсонларга қиссалар орқали буюк ўгитларни тақдим этади. Қайси қисса кўп келса, демак, инсоният ҳаётида ўша воқелик кўп такрорланади ва одамлар ундаги ҳақиқатни билишлари зарур.
Билгинки, ҳасад баданга зарар, динга талафот етказгани боис мазамматга учраган феъл-атвор саналади. Шунинг учун Аллоҳ таоло унинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрди.
«Мутақо» асарида шундай ёзилади: «Маҳдийнинг чиқиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор. Уларни Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар. Масалан, Ибн Масъуддан ривоят этилган маъруф ҳадис:
Язид ибн Муовия, Абу Холид, ал-Умавий 25 ё 26 йили туғилган. Йўғон, сергўшт, серюнг, сочи кўп одам бўлган. Унинг онаси Майсун бинти Баҳдал, Калб қабиласидан. Ўз отасидан ривоят қилган, унинг ўзидан ўғли Холид ва Абдулмалик ибн Марвон ривоят қилганлар. Отаси уни валиаҳд қилиб тайинлади ва юқорида айтилганидек, одамларни (раиятни) бунга мажбурлаган.
(Мазҳаб) имомларидан намозхоннинг намозга оид хукмлар ижтиҳодига мухолиф шахсга иқтидо қилишига далолат қилувчи ривоятлар ворид бўлган. Агар имом қилаётган амал иқтидо қилувчининг наздида намозни бузадиган ёки бошқаси ундан афзал бўлса ҳам, ҳукм шу.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм