Қизларимиз "таълим-тарбияси"даги хавф-хатарлари
"Ўқиб олсин! Нони бутун бўлади", деб ёшгина қизлар умри увол қилинди. Баъзилар қизи орқали келаётган мўмай даромад бегона бўлиб кетишидан чўчиб қизини турмушга чиқишини кечиктиради. Шундай оталардан бири вафот қилётган пайтида қизидан кечирим сўрайди. Қиз кечиролмаслигини очиқ айтиб: "Дада, тенгдошларим қизини чиқармоқда. Сиз турли баҳоналар билан мени қирқ ёшгача сақладингиз... Кечиролмайман, Қиёматда барини Аллоҳга айтиб бераман", дейди. Шу қизга қисматдош бўлган қизларнинг бири дуо қилиб деган эди:"Эй бор худоё, дадам мени ҳалол жуфтдан тўсгани каби Сен ҳам ундан Ўз жамолингни тўсгин".
Болаларимизни Аллоҳга, Қуръонга, Ватанга муҳаббатли қилиб тарбияласак, қалбига бошқа муҳаббат кира олмайди
Шу кунларда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, юртдошларимизга гўзал маънавий-маърифий суҳбатлар қилиб бермоқдалар. Бундай жонли мавъизалардан мамнун бўлган ҳамюртларимиз ўз миннатдорлигини ҳам билдирмоқда.
Нафснинг ислоҳи шайх ва байъатга боғланмаган
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳосибий роҳимаҳуллоҳнинг бу сўзи Аллоҳ таоло томон ҳидоятланиш, нафснинг тўғри бўлиши ва покланиши шайх ва байъатга боғланмаган. У Аллоҳ таоло буюрган, Китоб, Суннат ва уммат салафларининг сулуки ўз ичига олган илм ва амални маҳкам тутишга боғланган.
Бухорийлар қандай тарбия қилинади?
Она меҳри, заковати, фидойилиги… Бу фазилатлар ҳақида китоблар ёзилган, ашъорлар битилган… Бола парвариши, тарбияси, унинг билимли, интизомли, ҳунарли қилиш чоралари босқичма-босқич ўргатилган. Бугунги ахборот асрида бу мавзуда истаганча маълумот топиш мумкин: боланинг ривожланиш босқичи, кунма-кун, қадамма-қадам қандай парвариш қилинади, неча ёшида нима ўргатилади… Бола психологияси қандай? Унга нима дейиш мумкин-у, нимани айтмаслик лозим…