Ҳидоят ва залолат ҳақида
Аллоҳ таоло бандалар феълларининг холиқи экани собит бўлгач, бандаларда ҳидоят ва залолат феълини У зот яратгани маълум бўлади. Яъни, тўғри йўлга бошлаш ва адаштириш ҳам У зотдан вужудга келган.
Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳнинг китобини ўрганиб, сўнгра ундаги нарсаларга эргашса, Аллоҳ уни дунёда залолатидан ҳидоятга йўллайди ва Қиёмат куни ёмон ҳисоб-китоб қилинишдан сақлайди», дедилар. Бошқа бир ривоятга кўра эса: «Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди», дедилар ва ушбу: «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, у йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»,(Тоҳо сураси, 123-оят.) оятини тиловат қилдилар (Розийн ривоят қилган).
Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини тўғри йулга бошлайди
Аллох таоло фазл айлаб, хоҳлаган бандасини ҳидоятга, тўғри йўлга бошлайди, адолат айлаб, хоҳлагани бандасини адаштиради.
Ҳидоят Аллоҳдан
Ҳидоят Аллоҳдан! Бунга шубҳа қилганлар нақадар хатокор инсонлардир. Аллоҳ роббил аъламин хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади. Бунга 1992 йили Нобель мукофотида рўй берган воқеа етарли далилдир.
Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз
Эй меҳрибон ота, шуни яхши билгинки, ҳидоят -Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад!) Сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмайсиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топувчиларни яхши билувчидир” (Қасас сураси, 56-оят).
Аллоҳ таоло бандаларини имонга ҳам, куфрга ҳам мажбурламайди
Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.
Биз нега мусулмон бўлдик?
Мусулмон бўлиб туғилиш бошқа, ўзга дин вакиллари муҳитида дунёга келиб, вояга етиб, кейинчалик ўз иродаси, риёзати, саьй-ҳаракатари билан "Сироти мустақийм"га юз буриш бошқа.
Ҳидоятдан адашмаслик
“Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиларлар. Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар”. (Аъроф сураси, 177-179)