Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.
Ўшанда ёзувчи француз мусулмонлари ислом билан Франциядан бирини танлаши лозим деб айтганди. Шунингдек, унинг фикрига кўра, ҳижобли аёллар «шаҳарларда ислом ҳукмронлигини ўрнатиш» истагида экан. Суд унинг ушбу баёнотини дискриминация деб топди.
Ёзувчи аввалроқ ҳам шунга ўхшаш ишлар бўйича судга тортилганди.