close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Араб ёзувчиси Букер мукофоти совриндорига айланди

2019 йил нуфузи халқаро Букер мукофоти (Man Booker International Prize) совриндори Уммонлик араб ёзувчиси Жоха Алхартхи (Jokha Alharthi) бўлди, хабар берилади мукофот ташкилий қўмитасининг сайтида. Мусулмон аёл «Осмон жисмлари» (Celestial Bodies) романи учун мукофотланди. Асар Уммондаги бир оиланинг уч авлоди ҳақида ҳикоя қилади, ўқувчини ўтмишдаги мустамлака давридан янги асрга мураккаб ўтишни бошидан кечарган мамлакат маданияти ва маиший ҳаётига ғарқ қилади.

«Унинг нозик санъати бизни умумий тарихимизнинг таҳликали жиҳатлари, вақт ва ўлим масалаларини ҳал қилиш учун очиқ бўлган тасаввурдаги жамиятга жалб қилади», – таъкидлади ёзувчига мукофотни топширган британиялик тарихчи ва телебошловчи Беттани Хюз.
Роман араб тилида ёзилган эканлиги сабабли 50 минг фунт стерлинг миқдоридаги мукофот асар муаллифи ва инглиз тилига таржима қилган Мэрилин Бут ўртасида бўлиб олинади. Гап шундаки, Букер мукофотига фақат инглиз тилига таржима қилинган ва Буюк Британия ёки Ирландияда чоп этилган асар муаллифи даъвогарлик қилиши мумкин.
Ташкилий қўмита сайтида таъкидланишича, Жоҳа Алхартхи китоби инглиз тилига таржима қилинган Уммонлик биринчи ва Форс кўрфази мамлакатларидан мукофот олган биринчи ёзувчи аёл ҳисобланади.
Халқаро Букер мукофоти 2004 йил таъсис этилган. 2016 йилгача у икки йилда бир марта топшириларди. Энди эса ҳар йили топширилади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase