close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда Оятуллоҳ Хаменеи Путиннинг Украинага бостириб кириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади

19 июль куни Теҳронда икки томонлама ва уч томонлама шаклда — Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Эрон раҳбарлари — маънавий раҳбар Оятуллоҳ Али Хаменеи ва Президент Иброҳим Раисий ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Путин билан учрашуви пайтида, Хаменеи унинг Украинадаги ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлади.

Оятуллоҳ Али Хаменеи ва Владимир Путин шахсий учрашув пайтида. Путин ўзини бу ерда аслида Кремлда ўз меҳмонлари учун яратадиган ролда кўрди – узун столсиз бўлсада, уй эгасидан жуда узоқ масофада ўтирди.
Путин билан суҳбатда Хаменеи Украинадаги уруш сабабларига тўхталиб ўтди. Бир томондан, у уруш пайтида "оддий одамлар азоб чекаётганидан" афсус билдирган бўлса, бошқа томондан, у аслида Украина ва Ғарбни Россияни гижгижлашда айблаган.
Путинга мурожаат қилиб, Хаменеи деярли Россия расмий ташвиқоти билан ҳамоҳанг деди:
"Агар сиз ташаббусни кўрсатмаганингизда, бошқа томон буни қилган бўлар эди».
Аввалроқ, Эрон 24 февралдан сўнг, Россия қўшинларининг ушбу мамлакатга тўлиқ босқини бошланганидан кейин Украинага қарши ҳаракатларида Россияни бундай очиқ қўллаб-қувватлашини билдирмаган эди.
Путиннинг ташрифи арафасида Россиянинг Газпром компанияси ва Эрон Миллий нефть ва газ компанияси (NIOС) 40 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Эрон теократик давлат бўлиб, ундаги олий ҳокимият муллаларга тегишли. Гарчи ҳозирги ҳокимият мунтазам равишда ўзгариб турадиган ва икки марта беш йилдан ортиқ вақт давомида ўз лавозимида бўла олмайдиган дунёвий президентлар томонидан амалга оширилса-да, уларнинг устида руҳий етакчи бор - Оятуллоҳ, унинг ҳокимияти ҳеч қандай расмий эмас. Ва бу лавозим соҳибининг мунтазам ўзгартирилиши кўзда тутмлмайди.
1979 йилги Исломий инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хомейни вафот этгач, Али Хаменеи Эронни 1989 йилдан бери бошқариб келяпти. Бундан олдин Али Хаменеи 1980 йилдан бери Эрон Президенти бўлган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase