Муртад ёзувчи, Букер мукофоти совриндори Салмон Рушдига ҳужум қилишда гумон қилинаётган Ҳади Матарнинг ижтимоий тармоқларини текшириш натижасида у шиа ислом ҳаракати ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) фаолиятига ҳамдард экани маълум бўлди. Бу ҳақида Американинг NBC телеканали полициядаги манбага таяниб хабар берди.
Телеканал суҳбатдошининг таъкидлашича, ИИҚК билан аниқ алоқалар ўрнатилмаган, бироқ дастлабки тахминларга кўра, 24 ёшли Матар Эрон ҳукуматини ёқтиради. Ҳужум сабаблари полицияга номаълум.
ИИҚК Эронда 1979 йилда маҳаллий шиа раҳбари Хомейни ҳокимиятга келганидан кейин пайдо бўлган ҳарбий-сиёсий тузилмадир. Ҳумайний Рушдийнинг 1980-йиллар охирида чиққан ва ҳозир Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва расмийлари бу ишни куфр деб ҳисоблаган бошқа мамлакатларда тақиқланган "Шайтоний оятлар"ини танқид қилди.
NBC нинг кўрсатишича, Ҳумайний 1989 йилда Рушдийни ўлдиришга чақирувчи фатво (мусулмонлар фармони) чиқарди. Италия, Норвегия ва Японияда роман таржимонлари ва нашриётчилари ҳам таъқибга учради, деб таъкидлайди телеканал.
75 ёшли Рушдига 12 август куни Нью-Йорк штатидаги маърузасидан олдин ҳужум қилинган. Унинг бўйнига ва қорнига пичоқ урилган. Гувоҳлар Рушдининг ҳужумчи томонидан калтакланганини ҳам кўрган.
Ёзувчининг агенти Жндрю Уайлининг айтишича, Рушди операция қилинган ва сунъий вентиляция аппаратига уланган. Ёзувчи гапира олмайди, бир кўзидан айрилиб қолқолган, яъни кўзи оқиб тушган. Рушдининг жигари ва бир қўлининг нерв учлари ҳам жиддий шикастланган. Айни вақт муртад қаттиқ азоб чекииб, хор бўлиб, инграб ётибди экан.
NBC Салмон Рушдига ҳужум қилган шахс кимлиги аниқланди
У шиаларга ҳамда Эроннинг элита ҳарбий бўлинмаси, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига ҳамдард экан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар