close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон етакчиси Хоманаийнинг жияни ҳибсга олинди

Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг қариндоши Фариде Морадханий дунё ҳамжамиятига Эрон (шиа) ҳукумати билан алоқаларни узишга чақирган видеомурожаатини ёзганидан сўнг ҳибсга олинди, деди унинг укаси.

Эроннинг руҳий етакчиси ва раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг жияни Фариде Морадханий жаҳон ҳамжамиятини мамлакат расмийлари билан барча алоқаларни узишга чақирганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда 27 ноябр, якшанба куни Американинг CNN телеканали ҳамда Reuters ва AFP агентликлари Морадханийнинг укасига таяниб хабар берди.
Францияда яшовчи эркакнинг сўзларига кўра, у ўз синглисини қамоққа олганидан кейин олдиндан ёзиб олинган видеони эълон қилган. Морадханий ўз мурожаатида Эрон (шиа) ҳукуматини "қонхўр ва гўдакларни ўлдирадиган режим" деб атади ва одамларни ҳукуматларидан у билан барча алоқаларни узишни талаб қилишга чақирди.
«Озод одамлар, биз билан бўлинг ва ҳукуматларингизга айтинг, бу қонхўр ва гўдакларни ўлдирадиган режимни қўллаб-қувватлашни тўхтатинг. Бу режим ўзининг ҳеч бир диний тамойилларига содиқ эмас ва куч ишлатишдан бошқа қонун ва қоидаларни билмайди ва ҳар қандай йўл билан ўз ҳокимиятини сақлаб қолади» - деди Морадханий. Мурожаатда видео айнан қачон ёзиб олингани аниқ эмас.
Махмуд Морадханийнинг сўзларига кўра, унинг синглиси 23 ноябр куни прокуратурага чақирилганда ҳибсга олинган. Фариде ва Махмуд Морадханий олий етакчи Бадри Ҳусайний Хоманаийнинг синглисига турмушга чиққан уламо ва мухолифатчи Али Теҳронийнинг фарзандларидир. Теҳроний октябр ойида вафот этган.
Эронда Маҳса Амини ўлимидан сўнг норозилик намойишлари
Эронда оммавий норозилик намойишлари сентябр охиридан бери давом этмоқда. Уларнинг бошланишига ҳижобни "нотўғри" кийгани учун полиция ўринбосари томонидан қўлга олинган 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлими сабаб бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қиз полиция машинасида калтакланган, шундан сўнг у комага тушиб қолган ва кейин вафот этган.
Эрон расмийларига кўра, Амини "тўсатдан юрак тутиб қолишидан" вафот этган. Қариндошлари қизнинг соғлом бўлганини ва юрагида ҳеч қандай муаммо бўлмаганини таъкидламоқда.
Маҳса вафотидан кейин бутун мамлакат бўйлаб режимга қарши ҳаракатлар бошланди. Эрон ҳукумати уларни қаттиқ босди. Эрон Инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, намойишлар пайтида камида 378 киши, жумладан 47 бола ҳалок бўлган. Hengaw инсон ҳуқуқлари гуруҳининг даъво қилишича, сўнгги кунларда Эрон хавфсизлик кучлари "намойишчиларга қарши ҳужумларда ҳалокатли қуроллардан фойдаланишни сезиларли даражада оширган".
Кўчага чиққан одамларни Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг биринчи ўйинида миллий мадҳияни куйламаган Эрон футбол терма жамоаси қўллаб-қувватлади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase