close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой масжидларда "тўртта кириш сиёсати"га ойдинлик киритди

Сўнгги йилларда Хитой Коммунистик партияси мамлакат масжидлари қиёфасини ўзгартириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширди. Яқинда 2018-2021 йилларга мўлжалланган давлат харидлари протоколлари оммавий ахборот воситаларида исломий ўзига хосликни йўқ қилиш бўйича фаол сиёсатни тасдиқлаган ҳолда тарқалди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти China File нашрига таяниб.

Харидлар баённомаларида ХХРдаги ибодат жойларига тўртта "қадрият"ни жорий этишга қаратилган "тўртта кириш сиёсати" қайта-қайта эслатиб ўтилган. Гап миллий байроқ, қонунлар ва қоидалар, социалистик қадриятлар ва анъанавий Хитой маданияти ҳақида бормоқда.
Бир нечта харидларда Хитойнинг Гансу, Цинхай, Сичуан ва Нинся-Хуэй провинциялари ҳукуматлари тўқимачилик байроқлари, масжидлар учун 12 метрлик байроқ устунлари, шунингдек, ахборот стендлари, Си Цзинпин ҳақидаги китоблар ва сиёсий маърифатга оид бошқа адабиётларни сотиб олди.
Сичуан провинцияси муниципалитетларидан бири бундан ҳам узоқроққа бориб, маҳаллий масжидга амалга оширмоқчи бўлган меъморий ўзгаришлар – ибодатхонани "саудлаштириш", "араблаштириш" ва "ҳалоллаштириш"га барҳам беришни батафсил баён қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase