close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.09.2020 19:53

Лондонда мустақил трибунал Хитой ҳукумати томонидан уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини тергов қилади ва уйғурлар билан рўй бераётган воқеалар халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра геноцид ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги ҳақида қарор чиқаради,деб хабар беради IslamNews.

15.05.2020 20:37

Яқинда машҳур ваъзхон Али ал-Жифрийнинг бир қатор баёнотларига уйғурлар ва уларга хайрихоҳ мусулмонларнинг ғазабли муносабати ислом медиа оламида кенг тарқалмоқда. Жифрий Хитой ҳукумати уйғурларга қарши қатағонларда "жуда узоққа кетаётганини" тан олганига қарамай, бу ишда айбнинг бир қисмини уйғурларга юклашга уринди.

30.01.2020 12:55

Хитой лагерларига жойлаштирилган бўлишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкинми? Ўлимга олиб келадиган вирусли эпидемия хавф авжига олган лагерда бўлиш. Ухандаги коронавирус Хитойга тарқалиши билан бир миллиондан ортиқ мусулмонлар "сиёсий қайта ўқитиш" лагерларида бўлган Шарқий Туркистон вилоятида ҳам касалликка чалинганлар аниқланди.

28.01.2020 08:14

Афтидан, уйғур миллий озчилиги тақдири билан боғлиқ вазиятда ғишт қолипдан кўчган кўринади. «Твиттер»да Индонезия Ҳуқуқий, сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича вазири Махмуд М.Д. ёзганидек: «Мен Хитой элчисини сиёсий, ҳуқуқий масалалар ва хавфсизлик масалалари бўйича координатор офисига таклиф қилиб, уйғур мусулмонлари билан боғлиқ вазият Индонеизия мусулмонларини ҳаяжонга келтирганини айтдим».

18.01.2020 07:54

Хитойдан ҳокимиятнинг туркийзабон аҳолига нисбатан камситувчи чоралари тўғрисида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда - Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг ўзига хослигини ва мусулмон турмуш тарзини йўқ қилиш учун тиним билмаяпти.

18.12.2019 09:15

Хитой давлат телекомпанияси келиб чиқиши турк бўлган машҳур футболчи Месут Ўзилнинг мусулмон уйғур аҳолига нисбатан Пекиннинг сиёсатини қоралаб чиққанидан сўнг «Арсенал» ва «Манчестер-Сити» клублари ўртасида бўлиб ўтадиган Англия премьер-лигаси матчини телекўрсатувлар дастуридан олиб ташлади.

18.12.2019 07:28

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини октябрь ойида икки давлат чегарасидан ноқонуний ўтган ва Қозоғистонда бошпана сўраган икки нафар этник қозоқ, Кастер Мусаханули ва Мурагер Алимулини Хитойга топширмасликка чақирди. Бу ҳақида баёнот Amnesty сайтида жойлаштирилди.

09.12.2019 08:41

Хитой мусулмонлар ассоциацияси АҚШ Конгресси вакиллар Палатаси томонидан асосан мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақида қонун лойиҳаси қабул қилинишини қоралаб чиқди. Диний идора АҚШ ҳаракатларини Хитойнинг ички ишларига аралашув деб баҳолади ва шу тариқа Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон бўйича позициясига тўлик қўшилди.

08.12.2019 23:26

Хитой ҳукумати АҚШ вакиллар конгресси палатаси томонидан асосан уйғур мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида (Шарқий Туркистон) инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазият бўйича қонун лойиҳаси қабул қилганлигидан ғазабланди.

04.12.2019 04:21

АҚШ Давлат департаменти амалдори Шинжонда ташқи кўриниши билан исломн эслатиши мумкин бўлган ҳар қандай анрсани йўқ қилиш орқали уйғур халқининг мусулмон ўзлигини йўқ қилишга уринишда Хитойни айблади. Расмий вакил Voice of America билан суҳбатда номини ошкор қилмаслик шартларида маълум қилдики, Хитой коммунистик партияси Шинжон ландшафти ва меъморчилик объектларидан исломий разларни ўқ қилиш бўйича кампания олиб бормоқда, хабар қилади IslamNews.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase