close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уйғур олими қамоқда ўлдирилган

Қуръони карим маъноларини Уйғур тилига биринчи бўлиб таржима қилган уйғур олими Хитой концлагерида ўлдирилган.

Бу ой 82 ёшли уйғур олими Шайх Муҳаммад Солиҳ Ҳожи Хитой концлагерида ўлдирилганига 5 йил тўлди.
Шайх Муҳаммад Солиҳ Ҳожи 1939 йил Шарқий Туркистоннинг Атуш қишлоғида туғилган, таниқли уйғур диний олими ва уйғур жамоасида обрўли шахс эди.
У 11 ёшида Қуръон ҳофизи бўлди, араб тилини отасидан ўрганди, сўнгра Пекинда Ислом институтини тугатди.
У кўплаб китоблар ёзган. У ўз шеърияти, Қуръонни уйғур тилига биринчи бўлиб таржима қилгани ва нашр этгани билан танилган. Шунингдек, у араб-уйғур луғатини ёзган.
Шайх 2017 йил декабрь ойида қизи Устоза Назира Солиҳ ва куёви билан бирга ҳибсга олинган.
У 2018 йил январь ойида ҳибсда вафот этган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase