close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
18.04.2019 22:30

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош штаб бош бошқармаси террорчи ташкилотлар деб, Россиянинг ўзи эса – терроризмни тарқатадиган давлат деб тан олиниши лозим. Бу ҳақида Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов баёнот берди.

15.03.2019 15:47

Крайстчерч шаҳридаги (Янги Зеландия) икки масжидда террористлар ҳужуми оқибатида қирққа яқин киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одам ярадор бўлди. Ҳужум жума намози ўқилаётган пайт, маҳаллий вақт билан 13:40 да, ҳужум уюштирилган масжидлардан бири ан-Нур масжидида 300 га яқин мусулмон, шулар қаторида крикет бўйича Бангладеш терма жамоаси аъзолари тўпланган пайт амалга оширилди. Ҳайриятки, барча спортчилар омон қолди.

23.02.2019 10:22

Мисрда 2015 йил мамлакат бош прокурори Хишам Баракатни ўлдирганликда айбдор деб топилган тўққиз кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди, деб хабар берди 20 февраль куни Al-Arabia юқорида айтилган манбага асосланиб. Мабаларнинг сўзларига қараганда, қатл этилганлар «Мусулмон биродарлар» гуруҳи аъзолари бўлган деб тахмин қилинади.

29.12.2018 13:21

Маълумки, турли тоифадаги Ислом дини билан қўрқитувчилар (исломофоблар) фақат шундай манфур ниятларда ҳамда черковларга яқин ва ўзлари учунгина махсус ташкил қилинган тузилма ва ташкилотларда ўтирган холда, Исломнинг жамият онгига салбий кабул қилинишини муваффақият билан таъминлаб туришади.

03.12.2018 04:32

АҚШ Яқин Шарқда ҳарбий операцияларга улкан миқдорда маблағлар сарфламоқда, бу эса, экспертларнинг фикрига кўра, уларнинг ташқи қарзи ўсишига олиб келади, хабар беради "Анадолу" агентлиги. 2018 йил март ойида Пентагон «Урушнинг нархи» номли маъруза чоп этган бўлиб, унда айтилишича, инсоният тарихида рўй берган энг йирик террористик хуруждан кейин, 2001 йил 11 сентябрдан бошлаб то 2018 йил 31 мартгача бўлган даврда АҚШ Яқин Шарқда терроризмга қарши курашга 1,5 триллион доллар атрофида сарфлаган.

17.11.2018 09:49

2001 йил АҚШ иштирокидаги ҳарбий низолар давомида 480 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, дейилади Браун университети профессори Нета Крауфорднинг тадқиқотида. Ушбу маълумотларга мувофиқ, ҳалок бўлганларнинг қарийб ярми тинч аҳоли вакили бўлган. Яна 10 миллион киши омон қолиш учун яшаб турган уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

03.11.2018 00:27

Нигериянинг Борно штатида 200 нафар террорчидан иборат қуролланган гуруҳ бир нечта аҳоли пунктига ҳужум уюштириши оқибатида ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди. Кофа қишлоғида қурбонлар орасида имом ва унинг тўрт нафар оила аъзоси ҳам бор бўлиб, уларнинг пешанасига аччиқ қисмат ёзилган экан – Боко Ҳаром (террорчилар гуруҳи) жангарилари имомни ҳам, унинг яқинларини ҳам тириклайин ёқиб юбордилар.

18.10.2018 17:29

Яқин Шарқдаги террор тарихи

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Эрамиздан аввалги 44 йилнинг 15 мартида Рим ҳукмдори Гай Юлий Цезарь сенат биносида эди. Сенаторлардан бири, Луций Тиллий, унга укасини авф этиш ҳақида илтимос билан мурожаат қилди. Рад жавобини олгач, у диктатор либосининг бир четидан ушлаб тортди. Бу эса унинг атрофида турган сенаторлардан иборат фитначилар учун белги бўлиб хизмат қилди.

03.10.2018 19:55

Мусулмон умматининг фожиаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Дунё харитасига назар ташлар экансиз, қотилликлар ва хунрезликлардан азоб чекаётганларнинг кўпи Ислом мамлакатларининг мусулмон аҳолиси эканига гувоҳ бўласиз. Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Сомали ва Покистонда хунрезликлар, қотилликлар, вайронгарчиликлар ҳукмрон. Исломий фирқалар бир-бирларини муртадликда айблашмоқда.

29.09.2018 16:51

АҚШ прокуратураси 30 яшар Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Саипов учун 2017 йил октябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида рўй берган террорчилик хуружи  ҳақидаги иш бўйича ўлим жазоси белгилашни талаб қилади, хабар беради NBC телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, Саипов айбдор деб тан олинган ҳолатда давлат айбловчи томон сифатида ўлим жазосини асосли деб ҳисоблайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase