close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мисрда тўққиз нафар мусулмон террорчи, деб қатл этилди – ОАВ

Мисрда 2015 йил мамлакат бош прокурори Хишам Баракатни ўлдирганликда айбдор деб топилган тўққиз кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди, деб хабар берди 20 февраль куни Al-Arabia юқорида айтилган манбага асосланиб. Мабаларнинг сўзларига қараганда, қатл этилганлар «Мусулмон биродарлар» гуруҳи аъзолари бўлган деб тахмин қилинади.

Баракат автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлган, у президент Муҳаммад Мурсий ағдариб ташланганидан кейин мамлакатда ўлдирилган энг юқори мансабдор шахс бўлди. Миср Олий апелляция инстанцияси ўлим жазосини кучда қолдирди.
Эслатиб ўтамизки, «Мусулмон биродарлар» гуруҳи «Араб баҳори» оқибатида ҳукумат тепасига  сайловлар йўли билан келган. Бироқ, ҳарбийлар давлат тўнтариш йўли билан ҳокимиятни эгаллайди ва ўзларининг сиёсий рақибларини таъқиб қилган. Жуда кўп раҳбарларини қатлга ҳукм қилган.

Расмда: Ўлим ҳукми ижро қилинишидан олдан эр-хотин видолашмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase