close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина ФСБни террорчи ташкилот деб тан олмоқчи

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош штаб бош бошқармаси террорчи ташкилотлар деб, Россиянинг ўзи эса – терроризмни тарқатадиган давлат деб тан олиниши лозим. Бу ҳақида Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, Украина хавфсизлик кучлари гўёки Украина ҳудудида бир қатор терактлар учун жавобгар бўлган ФСБ агентура тармоғини фош қилган.
«РФ махсус хизматларининг амалдаги ходимлари қўлга олинди, уларнинг ўз айбини бўйига олиши РФ ҳарбий разведкаси ва ФХХ давлатимиз ҳудудида мақсадли йўналтирилган террорчилик ҳаракатини ташкил қилганлигидан далолат беради», - дея Турчиновнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Бу жиноятларга алоқадор бўлган барча шахсларга нисбатан, унинг сўзларига қараганда, жиноий ишлар қўзғатилган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase