close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ таолонинг ерида юз миллионлаб одамларни ким ўлдирган?

Маълумки, турли тоифадаги Ислом дини билан қўрқитувчилар (исломофоблар) фақат шундай манфур ниятларда ҳамда черковларга яқин ва ўзлари учунгина махсус ташкил қилинган тузилма ва ташкилотларда ўтирган холда, Исломнинг жамият онгига салбий кабул қилинишини муваффақият билан таъминлаб туришади.

Улар янада самарали тарғибот олиб бориш учун узларини "исломшунослар" ёки "ислом буйича экспертлар", дея танитадилар. Бу эса уларга ўзларини хукумат амалдорлари олдида қандайдир экспертлар сифатида кўрсатиш имконини беради.

Адолат юзасидан шуни айтиш лозимки, исломни ёмонотлиқ қилиш (дискредитацияси) билан шуғулланувчи ўз соҳасининг мутахассислари, жамиятда турли хил “давралар”, “конференциялар”, “ижтимоий эштиришлар”да янглиш тасаввур шакллантиришда анча-мунча ишни бажариб бўлган. Улардан кўпчилиги сохталаштирилган тарғиботчилар таъсирида ва кўпинча эса яққол ёлғон билан, чиндан ҳам ислом бугунги кунда жамият учун таҳдид солишига ишонади.

Профессионал ислом танқидчилари (исломдан қўрқитадиганлар) одамларнинг мусибатларини рўкач қилиш ёки “мусулмон халқлари”нинг алоҳида олинган вакиллари қилмишларини ёмон кўрсатиш ва Ислом динига боғлаш йўли билан ўзларининг қўпорувчилик лойиҳаларини амалга оширишда сезиларли муваффақиятларга эришдилар. Қизиғи шундаки, ўша “мусулмон халқлари” вакилларининг бир қисми бу ташвиқотга лаққа тушиб қолди ҳам. Улар ўз фарзандларининг маънавиятсиз ҳатто иймонсиз ҳаёт кечиришларига рози бўлиб, “Болам ким бўлса ҳам, диндор мусулмон бўлмаса бўлди!” дейдиган бўлиб қолдилар.

Бугун баъзи кам сонли соғлом ақл эгаларидан ташқари (улар Ғарбда жуда оз) дерли барча одамлар онгига “бахс талаб қилмайдиган факт” каби сингдирилаётган - Ислом энг қонхўр, шавфқатсиз дин эканига ва бугунги кундаги барча балоларга шу дин туфайли дейилаётганига қарши бирон нарса дейишга журъат эта олмайдиган бўлди. Бугунги кунда исломий қадриятлар тарғиботчилари дучор бўлаётган муаммоларнинг, яъни ислом адабиёти, масжидлар қурилиши, жамоатлар фаолияти ва ҳоказолардаги муаммолар юқорида зикр қилинган “профессионал”ларнинг фаолияти натижасидир.

Шу муносабат билан Исломга қарши тарғиботларнинг қурбони бўлган одамларга, олмониялик таниқли мусулмонидан ислом терроризми ҳақидаги савлига берган жавобини келтириб ўтмоқчиман!

Исламофобнинг навбатдаги провокацион саволига савол билан жавоб бериб фитначи иғвогарни боши берк кўчага тиқиб қўйди:

- Миллион одамлар ўлдирилган Биринчи жаҳон урушини ким бошлади? Мусулмонларми?
- Ўн миллионлар одамлар ўлдирилган Иккинчи жаҳон урушини ким бошлаган? Мусулмонларми?
- 20 миллиондан ошиқ Автаралиянинг туб аҳолисини ким қирғин қилган? Мусулмонларми?
- Хиросима ва Нагасакига атом бомбасини ташлаб, бир зумнинг ўзида юз мингдан ошиқ болалар, аёллар ва қарияларни қириб ташлаган кимлар? Мусулмонларми?
- Шимолий Американинг туб аҳолиси ҳисобланган ҳиндуларнинг 100 миллионидан ошиғи ўлдириб юборганлар кимлар эди? Мусулмонларми?
- Жанубий Американинг 50 миллиондан ошиқ ҳиндуларини ким қириб ташлаган? Мусулмонларми?
- 88 фоизи Атлантика уммонида ҳалок бўлган, 180 миллион африкаликларни қул қилиб эзганлар кимлар эди? Мусулмонларми?
- Миллионлаб одам ўлдирилган Афғонистон, Фаластин ва Ироққа ким бостириб кирди? Мусулмонларми?

Бу жиноятларни мусулмонлар қилган эмас! Йўқ, аниқ улар мусулмон эмасдилар!

Шунинг учун ҳам кимнидир “ислом терроризми” билан айблашдан олдин бу истилоҳ нимани англатишни яхшилиб билиб олиш керак! Чунки кимдир қандайдир жиноятлани содир қилса уни оддий қилиб жиноятчи деб атайдилар, бироқ худди шу жиноятни мусулмон илдизларига эга шахс содир этса, у дарҳол экстремист-террорчи тамғасини олади.

Шундай қилиб, айёр исламофобларнинг тузоқларига илинмаслигимиз ва бунинг оқибатида уларни ҳурсанд қиларок ўзимизни, динимизни ёмонлашга тушиб кетмаслигимиз жуда муҳимдир...

Мусулмонлар мусулмон эканидан фаҳрланишлари керак, чунки юқорида зикр қилинган инсониятга қарши жиноятларни бошқа дин вакиллари қилиб, қўллари қонга ботган бўлса бордир. Бироқ бундай жирканч нарсаларга мусулмонларнинг ҳеч қандай алоқалари йўқ.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase