close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
16.02.2023 16:20

Қутқарувчилар душанба куни, икки кучли зилзиладан бир ҳафта ўтиб, бино вайроналари остидан 40 ёшли аёлни олиб чиқиб кетишди, бироқ қутқарув операциялари ҳақидаги хабарлар камаймоқда, чунки зилзила инсон танасининг сувсиз, айниқса салбий ҳароратларда омон қолиш қобилияти чегарасига етиб бормоқда.

15.02.2023 23:36

Туркия ва Суриядаги фалокат ҳали ҳам шок бўлиб қолмоқда (ва узоқ вақт сақланиб қолади!), лекин у аллақачон ўз муаммолари, вазифалари, хавф-хатарлари ва қарама-қаршиликлари билан ижтимоий жараёнга айланган. Энди биз сиёсий жиҳатлар ҳақида эмас, балки одамларга ёрдам бериш, уларнинг хавфсизлиги ва мулкини ҳимоя қилиш билан боғлиқ соф амалий жиҳатлар ҳақида гапирамиз.

15.02.2023 22:44

Туркиянинг Газиантеп шаҳрида яшовчи аёл фавқулодда ёрдам ходимларини эътиқодининг самимийлиги билан ҳайратда қолдирди. Қутқарув операцияси чоғида қулаган бино вайроналари остидан бир аёл ва унинг болалари олиб чиқилиши керак бўлганида, муслима аёл қутқарувчиларни кўриб, қувонч кўз ёшлари билан, унинг рўмолини топмагунларича уларга кўчага чиқмаслигини айтди.

14.02.2023 12:17

Швейцария, Голландия ва Белгия ўз мамлакатларида яшовчи турк фуқароларининг Қаҳраманмарошдаги зилзиладан жабр кўрган қариндошлари ва яқинларини вақтинчалик қабул қилишлари учун виза аризаларини осонлаштиришга қарор қилди.

14.02.2023 11:35

Туркия ва Суриядаги табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони яна ошди.

12.02.2023 18:38

Қабоҳат учун жазо. Помпей сабоқлари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Милодий 79 йил 24 августда Везувийнинг биринчи маълум ва энг даҳшатли отилиши содир бўлган. Ўша куни эрта тонгда ҳамма узоқ вақтдан бери ҳаракатсиз деб ҳисоблаган вулқон устида қора булут кўтарилди. Осмон тўсатдан даҳшатли бўлиб қолди, вулқондан отилаётган кул қуйқалари қуёшни бутунлай беркитиб қўйди ва ҳамма ёқни зимистон қоплади. Одамлар бошини ёстиқ билан паналамасдан ташқарига чиқа олмасди, чунки кул билан бирга бошига оғир тошлар ҳам тушарди.

11.02.2023 19:17

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг футболкаси хайрия аукционида 200 000 еврога сотилди. Йиғилган маблағ Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатиш учун сарфланади, деб ёзади акция ташкилотчиси, Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ ҳимоячиси Мерих Демирал Твиттерда.

11.02.2023 18:35

Президент Ражап Таййип Эрдўған, зилзилаларда вайрон бўлган юз минглаб уйларни қайта тиклаймиз, катта вайронага учраган шаҳарларни қайта тиклаймиз деди.

11.02.2023 16:14

Туркияда 20,6 мингдан ортиқ, Сурияда деярли 3,6 минг киши ҳалок бўлган.

10.02.2023 11:46

Жанубий Корея Туркияга фавқулодда гуманитар ёрдам сифатида 5 милилон доллар таклиф қилишни ва мамлакат жануби-шарқидаги вайронкор зилзиладан сўнг қидирув-қутқарув ишларига 110 га яқин киши жўнатишни режалаштирмоқда, деб ёзади Yonhap агентлиги.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase