Сешанба куни Сеул Ташқи ишлар вазирлиги Туркияга тиббий буюмларни ҳарбий транспорт самолётлари орқали етказиб беришини тасдиқлади.
Вазирлик маълумотларига кўра, гуруҳ таркибига Корея табиий офатларга ёрдам кўрсатиш ташкилотининг 60 дан ортиқ аъзоси ва 50 нафар ҳарбий хизматчи киради.
Бу қарор Туркияга мамлакат жанубида, шунингдек, Сурияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш мақсадида идоралараро йиғилишда қабул қилинди.
Ўша куни президент Юн Сок Ёль Жанубий Корея ҳукуматига Туркияга зудлик билан қутқарувчилар ва тиббий буюмлар юборишни буюрди. Корея томони Туркиянинг Жанубий Кореядаги элчиси Мурат Тамер билан ҳам музокаралар олиб борди ва Анқарани фаол қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Жанубий Корея Туркияга 5 миллион долларлик гуманитар ёрдам юборади
Жанубий Корея Туркияга фавқулодда гуманитар ёрдам сифатида 5 милилон доллар таклиф қилишни ва мамлакат жануби-шарқидаги вайронкор зилзиладан сўнг қидирув-қутқарув ишларига 110 га яқин киши жўнатишни режалаштирмоқда, деб ёзади Yonhap агентлиги.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши