Президент Эрдўған, Диярбакирдаги Чодир шаҳрига ташрифи чоғида баёнот берди.
“Душанба куни (6-феврал) биз бошдан кечирган 7,7,дан кейин эса 7,6 магнитудали зилзилалар 1999-йилдаги зилзиладан 3 баравар каттароқ ва 3 баравар кўпроқ ҳалокатли бўлди. Эрдўған, ифодани ишлатиб “Дунёнинг етакчи олимлари ҳам мамлакатимиз бошидан кечирган зилзила катталиги ва вайронкорлиги борасида бир фикрда. Аср фалокати сифатида тавсифланган ушбу зилзила деярли 1000 километрлик ҳудудда сезилган бўлса-да, 500 километрлик ҳудудда вайронагарчиликка сабаб бўлди. деди.
Баъзи шаҳарларда қидирув-қутқарув ишлари якунланганини, баъзиларида эса ишларнинг жадаллик билан давом этганига диққат қаратган Эрдўған:
“Умид қиламизки, бу ердаги ишларни тезда якунлаб, бирорта ҳам фуқаромизни вайроналар остида ўлик ёки тирик қолдирмаймиз. Кейин биз тезда вайроналарни олиб ташлаш ва қайта қуриш ишларини бошлаймиз. Биз юз минглаб уйларни инфратузилмаси ва устки тузилмаси билан қайта қуриш, тўғрироғи, зилзила натижасида вайрон бўлган шаҳарларимизни қайта тиклашни режалаштирмоқдамиз”. деди.
Давлатнинг барча имкониятларини сафарбар қилганликларини таъкидлаган Президент."Биз фуқароларимизни қашшоқликда, кўчада қолдирмадик ва қолдирмаймиз", деди у.
Эрдўған вайрона бўлган шаҳарларимизни қайта тиклаймиз, деди
Президент Ражап Таййип Эрдўған, зилзилаларда вайрон бўлган юз минглаб уйларни қайта тиклаймиз, катта вайронага учраган шаҳарларни қайта тиклаймиз деди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси