Қутқарувчилар душанба куни, икки кучли зилзиладан бир ҳафта ўтиб, бино вайроналари остидан 40 ёшли аёлни олиб чиқиб кетишди, бироқ қутқарув операциялари ҳақидаги хабарлар камаймоқда, чунки зилзила инсон танасининг сувсиз, айниқса салбий ҳароратларда омон қолиш қобилияти чегарасига етиб бормоқда.
6 февраль куни 9 соат фарқ билан Туркия жануби-шарқида ва Сурия шимолида 7,8 ва 7,5 магнитудали зилзилалар содир бўлди.
Расмийлар ва шифокорлар ўтган душанба куни содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатида Туркияда 31 643 киши, Сурияда эса 3 581 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Қидирув гуруҳлари кўпроқ жасадларни топиб, миллионлаб аҳоли яшайдиган шаҳарларнинг кўп қисмини бетон ва ўралган металл парчаларига айлантиргани сабабли ҳалок бўлганлар сони сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.
Душанба куни қутқарувчилар Газиантеп вилоятининг Ислаҳие шаҳрида 5 қаватли бино вайроналари остидан 40 ёшли аёлни олиб чиқишди. Сибел Кая исмли аёл вайроналар остида 170 соатдан сўнг, турк кўмир конлари қутқарув гуруҳи аъзоларидан иборат аралаш гуруҳ томонидан қутқарилди.
Аввалроқ 60 ёшли аёл Эренгул Ондер ҳам ғарбий Маниса шаҳридан келган бригада томонидан Адяман вилоятининг Бесни шаҳрида вайроналар остидан чиқариб олинган эди.
Маниса ҳокими Женгиз Эргун твиттердаги саҳифасида «Беснидан қалбларимизда озгина олов ёқишга ёрдам берган мўжиза ҳақида хабар олдик» - деб ёзди.
Бироқ, экспертларнинг огоҳлантиришича, бир ҳафта олдин содир бўлган зилзиладан бери вайроналар остидан ҳали тирик одамларни топиш имконияти ниҳоятда камаймоқда.
Туркия ва Сурияда бир ҳафта олдин содир бўлган кучли зилзиладан кейинги қутқарув босқичи "якунига яқинлашмоқда" ва ҳозир саъй-ҳаракатлар зудлик билан омон қолганлар учун бошпана, озиқ-овқат, таълим ва психологик ёрдамга ўтмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар ёрдам бўлими раҳбари душанба куни Сурияга ташрифи чоғида айтиб ўтди.
"Бу ерда энг ҳайратланарлиси, ҳатто йиллар давомида жуда кўп азоб чеккан Алеппода ҳам бу лаҳза ... бу одамлар бошдан кечирган деярли энг ёмон нарса эди", деди Ҳалабда Мартин Гриффитс.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалалар бўйича бошқармаси душанба куни эълон қилган баёнотида айтилишича, 12 февраль ҳолатига кўра Сурия шимоли-ғарбида қўшни Туркияда содир бўлган ҳалокатли зилзила ва такрорий ер силкинишлари оқибатида 4300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 7600 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Суриянинг мухолифат назоратидаги шимоли-ғарбий қисмидаги қутқарувчилар жума ҳолатига кўра омон қолганлар сони камайгани ҳақида хабар беришди ва яқин соатларда қурбонлар сони ортиши ҳақида айтишди.
Сурия шимоли-ғарбидаги "Оқ дубулғалар" кўнгиллилар ташкилоти аъзоси Фирас ал-Халифанинг айтишича, ҳудуд "ҳалокатдан кейинги шокда".
Қутқарувчилар ҳали ҳам ишда, "оилаларнинг бедарак йўқолган яқинларини қидириш бўйича ҳар қандай сўровларни юажаряпти".
"Гуманитар вазият жуда оғир", дея қўшимча қилди у. "Одамлар ўз уйларига қайтишдан қўрқишади, улар тузилмавий кучига ишончлари комил эмас. Кўп одамлар қочиб, чодирларга, мактабларга ёки жамоат боғларига бориб бошпана топишди".
"Саудия Арабистони, Курдистон, Қатар ва БМТдан конвойлар келган, аммо улар бунчалик кўп сонли уйсизлар учун етарли эмас", деди у.
Зилзиладан ўн кун ўтиб Туркия ва Сурия
Қутқарувчилар душанба куни, икки кучли зилзиладан бир ҳафта ўтиб, бино вайроналари остидан 40 ёшли аёлни олиб чиқиб кетишди, бироқ қутқарув операциялари ҳақидаги хабарлар камаймоқда, чунки зилзила инсон танасининг сувсиз, айниқса салбий ҳароратларда омон қолиш қобилияти чегарасига етиб бормоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди