Сўнги нозил бўлган оят
Қуръони Каримнинг энг сўнгги нозил бўлган ояти ҳақидаги ривоятлар анчагина бор. Лекин уларнинг барчасида охирги оят ҳақидаги сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб бормайди. Шунинг учун уламолар уларнинг барчасини ижтиҳод билан айтилган гаплар, дейишади.
Ваҳийни тушуниб етмаслик
Юқорида баён қилинган ваҳий ҳолатини тушуниб етмаслик кўп нарсаларга тўсиқ бўлиши турган гап. Энг ёмони бу улкан ҳақийқатни ўрганмай туриб ўзича “хулоса чиқариш” ва бу хулосани бошқаларга “илмий ҳақийқат” дея тақдим қилиш эканини мактабда ўқиб юрган чоғимда англаб етган эдим.
Жума одоблари
«Жума» сўзи арабча бўлиб, “жамлаш” деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тарихида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
Вақф китоби
«Вақф» нарсани вақф қилувчининг мулкида ушлаб туриб, фойдани ория каби садақа қилмоқдир. Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг наздида, Аллоҳ таолонинг мулкида ушлаб туришдир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида, ҳоким ҳукм чиқармагунича ёки йўли ила бошқалардан ажраб турадиган масжид бўлмагунча ёхуд одамларга унда намоз ўқишга рухсат бўлиб, битта бўлса ҳам намозхон намоз ўқимагунича мулк эгасининг мулки зоил бўлмайди.
Имом Абу Ҳанифа ва у кишининг мазҳаблари
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса, у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача танишиб чиқамиз.
Имом Аҳмад ва у кишининг мазҳаблари
Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у кишининг ота-оналари марв-лик бўлиб, кейинроқ улар Арабистон томон кўчганлар.
Имом Шофеъий ва у кишининг мазҳаблари
Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ҳижрий 150-санада, имом Абу Ҳанифанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига мансубдирлар.
Имом Молик ва у кишининг мазҳаблари
Моликий мазҳаб асосчиси, имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал-Асбаҳий ҳижрий 93-санада таваллуд топдилар. У кишининг оналари фозила, оқила аёл эдилар. Имом Молик оналарининг таъсири остида ёшликларидан илмга қаттиқ берилдилар.
Ясин сураси 68-оят
Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинганда салавот айтмаган киши
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: