close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ясин сураси 68-оят

Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!

Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўямиз. Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!
Одам боласининг умри қанча узайиб- чўзилса, у шунча қариб, заифлашиб боради. Бу эса, дунё ҳаёти ўткинчи эканининг, бақоси йўқлигининг ёрқин далилидир. Ақлини ишлатиб, бу ҳақиқатни англаб, иймонга келиб, ибодат билан ўтган мўминлар қариганлари сари роҳатлари кўпайиб боради. Ҳаётда қолишни ибодат қилиш ва савоб ишлаш учун фурсат деб хурсанд бўладилар. Жаннатга ва Аллоҳнинг розилигига етишиш умидида ўлимни хурсанд бўлиб кутиб оладилар. Кофирлар эса, ақлларини ишлатмаганлари учун бу масалада катта қийинчиликда қоладилар. Шунинг учун ҳам оятда:
«Ахир ақл ишлатиб кўрмайдиларми?!» дейилмоқда.
Агар узоқ умр кўриб, фақат ночорликка қайтиш мумкинлиги ҳақида ақл ишлатиб кўрсалар, иймонга келишлари керак эди. Аммо ақл ишлатмадилар. Кофирликларида қолдилар. Шу боис қариганларида бошларига қийин кун тушади. Қўлларидан бир иш келмай қолади. Ҳатто бор-йўғини сарф қилгани бу дунё ҳаётидан ҳам завқ ололмайди. Ҳаёт унинг учун азобга айланади. Ўлимни ўйлаш эса, азоб устига азоб бўлади.
Сураи кариманинг қолган оятларида ваҳий ва унинг хусусиятлари, Аллоҳнинг ягона маъбудлиги ва ўлгандан кейин қайта тирилиш масалалари янгитдан арз қилинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
Тафсири ҳилол китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase